

"Денис "Валенсия"да 4 ёки 5 ой ижарада ўйнади ва жамоада мендан-да кўпроқ бўлди.
Черишев чап оёғида яхши зарбаларни бера олади. Буни биз Саудия Арабистонига урган илк голида кўрдик. У ҳар доим тўпни чап оёғига олишга ҳаракат қилади. Черишев - Англия футболи учун идеал даражадаги футболчи деб айта оламан. Унинг энг кучли томони - ҳаракатчанлиги.
Жаҳон чемпионатида бизни ажойиб сюрпризлар кутмоқда. Денис ўйинни захирада бошлаганди, бироқ у майдонга тушиб, ўйиннинг асосий юлдузига айлана олди", - деди Невилл.



