Невилл: "Чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта"

Sherzod Nurmatov
9 ноя 2022, 11:37
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси, ҳозирда эксперт Гари Невилл айни пайтда АПЛда пешқадамлик қилаётган "Арсенал" ҳақида гапирди.

"Агар улар АПЛда ғалаба қозонишса, бу реалликдан йироқда бўлади. Лекин улар ҳали буни қилишмади.

Артета – илғор футболни яхши кўрадиган мураббий ва унинг жамоаси ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Бироқ улар "Челси"га қарши (1:0) ўйиндаги каби узоқдан пас узатишлари, ғалаба қозонишлари мумкин ва бу менга ёқади.

Бироқ чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта. Бу мавсум ўзига хос тарзда ўтяпти ва Жаҳон чемпионатидан кейин нима бўлишини билмаймиз. Аммо мавсумнинг бу қисмида "Арсенал" фантастик ўйин кўрсатди.

Менга уларнинг ҳужум чизиғи ёқяпти – Жезус, Сака ва Мартинелли. 20 та ўйиндан кейин нима бўлишини кўрамиз.

Агар улар ушбу мавсумда иккинчи ўринни эгалласа, бу Микель Артета учун катта ютуқ бўлади ва ҳар ҳафта бу содир бўлишига ишониб боряпман. Аммо аниқ айта оламанки, "Арсенал" кучли тўрлтикка киради", – деди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports