Неъматулло Қутибоев: "Марказий зонада хатолар кўп бўлди"

Оқил Абдубарноев
26 апр 2026, 22:08
Пролиганинг 5-туридан ўрин олган "Арал" – "ФарДУ" (2:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Неъматулло Қутибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

– Бугунги ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

– Умуман олганда, жуда қизиқарли ўйин бўлди. Ўз майдонимизда Фарғонанинг яхши шаклланган жамоасига қарши тўп тепдик. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

– Бугунги қийин кечган ўйинда футболчиларнинг сўнгги дақиқалардаги концентрацияси қай даражада бўлди?

– Алмаштиришларни кўрган бўлсангиз, иккинчи бўлим оғир ўтди. Марказий зонада хатолар кўп бўлди. ФарДУнинг вазиятлари анча хавфли тус олди.

– Марк Краснов бугун ўйинга қўшилмади. Бунга қандайдир сабаб борми? У кейинги ўйинларда асосий таркибда майдонга тушадими?

– Йўқ, у тайёр эмасди. Кеча ўзи келиб, 10-15 дақиқага тайёрман, деб айтган эди. Бугун кўрдингиз, яккама-якка вазиятда пас берди. Маркка раҳмат айтмоқчиман.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›