Неъматулла Қутибоев: "Жамоамнинг бу йилги натижаси яхши бўлмоқда, лекин иккинчи даврада муносиб баҳо бериш мумкин"
09 май 2014 16:09
Янгиликлар
Неъматулла Қутибоев: "Жамоамнинг бу йилги натижаси яхши бўлмоқда, лекин иккинчи даврада муносиб баҳо бериш мумкин"
Нукуснинг "Орол" жамоаси ўтган йили биринчи лигада аранг иштирок этганидан хабарингиз бор.
Лекин жорий мавсумда "Орол" мухлисларини хурнсад этмоқда дейиш мумкин. Таркибда жиддий ўзгаришлар юз бермаган эрсада, жамоа ҳозирда 3-ўринни банд этиб турибди. Бунда бош мураббийнинг ҳам роли катта. Шу боис Қутибоевни сайтимиз ижодкорлари билан маслаҳатлашган холда, апрель ойининг энг яхши мураббийларига қаторига киритдик.
- Апрель ойининг энг яхши мураббийлари қаторидан жой олганимдан хурсандман. Бундай эътибор бизга кейинчалик янада жиддий ишлашга туртки беради, - дея гап бошлади Қутибоев. - Биринчи ўринга ҳақиқатдан ҳам Мухтор Қурбонов муносиб. Иккинчи ўрин эса Мансур Давлетовга берилгани ҳам тўғри қарорлардан бири бўлган. Чунки бунда уларнинг жамоалари қайд этган натижага эътибор қаратиш жоиз. Шу боис жамоаларнинг турнир жадвалидаги жойлашуви ҳам кўрсатиб турибди. Апрель ойида 6та ўйин ўтказдик. Очиғини айтганда, бу ой биз учун жуда ҳам муваффақиятли кечди деб ўйламайман. Сабаби 1-турда ўз майдонимизда Шердорга мағлуб бўлдик. Бу учрашувда ютишимиз шарт эди. Тўғри ўтган йилгига нисбатан жорий мавсумдаги натижаларимиз яхши бўлмоқда. Лекин биз бундан юқори ўринга чиқишимиз ҳам мумкин. Чунки шогирдларим ўйиндан-ўйинга ўсишга эришмоқда. Кўз тегмасин бу мавсум ҳозирча ҳаммаси яхши бўлмоқда.
Мақтаняпти демангу, "Орол" ҳужумкор ўйин услубига эга ва ҳар бир учрашувда ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилади. Жамоада ташкилий ишлар ҳам аста-секин изига тушиб бормоқда. Лекин ҳозирдан жамоанинг ўйинига шошилинч хулоса чиқариш қийин. Чемпионат энди бошланди. Ҳали бизни олдинда кўплаб ўйинлар кутиб турибди. Иккинчи даврага борганда "Орол"нинг ўйини ҳақида жиддий бир фикр айтиш мумкин. Умид қиламанки, йигитлар бундан кейин ҳам янада ўзларини кўрсатади.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Фикрлар