Неъматулла Қутибоев: “Бугун биз рақибга жисмонан ютқаздик”
13 авг 2015 11:45
Янгиликлар
Неъматулла Қутибоев: “Бугун биз рақибга жисмонан ютқаздик”
Учрашувдан сўнг одатдагидек, ҳар икки жамоа устозларининг фикрлари билан қизиқдик. Гарчи учрашувдан сўнг ортга қайтишга тараддуд кўраётган бўлсада, нукусликлар бош мураббийи райимизни қайтармади.
- Биласизми бугун биз рақибга жисмонан ютқаздик. Нукусдан енгил мошинада етиб келдик. Яна айрим футболчиларимиз бугуннинг ўзида тўғри Андижонга етиб келди. Ўзим ҳам Тошкентда ПФЛда айрим футболчиларни рўйхатдан ўтказиб, келдим. Йўл азоби анчагина қийнаб қўяди. “УзДонгЖу” яхши жамоа. Назаримда ўтган йили нисбатан яхши жамоа тузилганди.
- Давралар оралиғида ҳар бир жамоа таркибида ўзгариш бўлади. Аммо сўнгги йилларда “Орол”ни асосан бир хил таркиб билан ўйнаб келаётганини кўряпмиз...
- (Жилмайиб) Ҳаммаси молиявий имкониятга боғлиқ. Мен истардим, четдан кучли футболчиларни жамоамга олиб келишни. Лекин бунга айрим сабаблар тўсқинлик қилади. Буни кенг тарзда муҳокама қилиш мумкин. Айтишдан ҳам наф йўқ – дейди Неъматулла Қутибоев.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Фикрлар