Неймар: “Қайси позицияда ўйнашимнинг аҳамити йўқ, жамоага ёрдамим тегса бўлгани”

12 дек 2013, 12:03
Чемпионлар лигаси доирасида “Селтик”ка қарши ўйинда хет-трик муаллифига айланган “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар (6:1), ўйиндаги таъсуротлари билан ўртоқлашди.

“Бу менинг Чемпионлар лигасидаги биринчи хет-триким ва мен бундан жуда хурсандман.

Қайси позицияда ўйнашимнинг аҳамияти йўқ, жамоага ёрдамим тегса бўлгани.

Иккита мағлубиятдан сўнг эришилган ушбу ғалаба, Испания чемпионатида яхши ўйнашимизга ёрдам беради деб умид қиламан”, - дейди бразилиялик футболчи.


Манба: sports.ru