UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Сюрпризларсиз: Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 17:41Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов, Александр Лобанов... Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчилари ОФКнинг "B" лицензиясига ўқимоқда  5 17:26Transfermarkt Туркия Суперлигаси футболчиларининг нархларини янгилади. Алиқулов ва Турғунбоев қанча бўлди?  0 17:10"Арсенал" ижарадаги футболчисини сотиш ниятида  0 16:48Франция Кубоги. 1/16 финал жуфтликлари  0 16:20Миллий спорт мукофоти-2024. Нодир Тўйчиев – йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси, ЎФА – йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси!  1 15:57Миллий спорт мукофоти-2024. Абдуқодир Ҳусанов – йилнинг энг яхши ёш спортчиси!  6 15:39"Пахтакор" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов ўз позициясида дунёнинг энг кучли 20 нафар ёш футболчиси қаторига кирди  5 15:18Transfermarkt Эрон чемпионатидаги футболчилар қийматини янгилади. Машарипов, Ўрунов ва Юсуповнинг нархи қанча?  1 14:58"Пахтакор" бразилиялик дарвозабонга қизиқиш билдирмоқда  19 14:38"Локомотив" 3 нафар футболчи билан келишувни узайтирди  0 14:17Навоийдаги стадионга чим ётқизилмоқда  5 13:54CIES: Пау Кубарси ўз ёши ва йўналишида тенгсиз, рўйхатда япониялик ҳимоячи ҳам бор  1 13:31"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Олимпик" — тоза ўйин вақти бўйича 2024 йилнинг энг яхши жамоалари  1 13:05Биринчи лига ғолиби бўлган "Насаф фарм" Про лигада иштирок этмайди  7

Нега Ўзбекистонни танлагани, Саудияга қарши ЖЧ саралаш ўйини, Шомуродовнинг "Рома"даги фаолияти ва умуман Ўзбекистон термаси ҳақида — Сречко Катанец "The Asian Game" подкасти меҳмони бўлди Янгиликлар

Нега Ўзбекистонни танлагани, Саудияга қарши ЖЧ саралаш ўйини, Шомуродовнинг "Рома"даги фаолияти ва умуман Ўзбекистон термаси ҳақида — Сречко Катанец "The Asian Game" подкасти меҳмони бўлди

Миллий жамоамиз устози The Asian Game меҳмони бўлди ва терма жамоамиз ҳақида гапирди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё футболини ёритиб борувчи таниқли The Asian Game нашрининг махсус подкастида меҳмон бўлди. Подкаст давомида Сречко Катанец нега Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олгани, Саудия Арабистонига қарши Жаҳон чемпионати саралаш ўйини, Элдор Шомуродов ва умуман терма жамоамиз ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ушбу интервьюни сизга ўзбек тилида тақдим этамиз.

- Подкастимизга хуш келибсиз жаноб Катанец. Сизни кўриб турганимиздан ғоят мамнунмиз. Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олганингизга ҳам мана бир йилдан ошди. У ердаги фаолиятингиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Сизларга ҳам ташаккур. Албатта, вақт тез ўтмоқда. Ўзбекистонга келганимга ҳам мана бир йилдан ошди. Биз ҳозирда ўз ишимизни қилишда давом этмоқдамиз. Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритдик. Саралашдаги уч ўйинда ғалаба қозондик. Бир неча кучли терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Бу ўйинларда жамоамиз потенциалига баҳо бердик. Умуман олганда, терма жамоа ўзгармоқда. Биз қилаётган ишларимиздан мамнунмиз. Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар талайгина. 

- Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олишингизга айнан нима туртки берди? Ҳаммамизга маълум, Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги босқичига йўл ололмади. Умуман, Ўзбекистон термасини қабул қилганингизда жамоа қандай аҳволда эди, нималарни яхшилаш кераклиги ҳақида ўйладингиз?

- Мен Ироқ терма жамоасини бошқараётган пайтим икки марта Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнагандик. Бир ўйин Дубайда бўлганди. Ўшанда ўйинлар ўртоқлик мақомида ўтишига қарамасдан икки жамоа бор кучи билан ҳаракат қилганди. Ишонинг, мен уч йил Ироқ терма жамоасида ишлаган бўлсам Осиё терма жамоалари ичидан бу каби кучли рақибга қарши ўйнамагандим. Ўзбекистон ўшанда биздан анча кучли ўйин кўрсатганди. Аммо биз Ироқ билан иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонгандик. Ўша ўйинларда Ўзбекистон терма жамоасининг индивидуал маҳоратга эга ўйинчиларини кўрганлигим сабаб, айнан шу терма жамоани бошқаришга қарор қилдим. Энди эса биз ишлашимиз керак. Албатта, ҳозир тўғри йўлдамиз. 

Биласизми, мен замонавий футболни унча хушламайман. Ҳозир ҳамма прессингга асосланган футбол ўйнамоқда. Аммо 90 дақиқа бундай ўйнаб бўлмайди. Ўйиннинг баъзи қисмларида бундай ўйин кўрсатиш нормал ҳолат, аммо бутун ўйин давомида бунинг иложи йўқ. Дунёда 90 дақиқа тинмасдан прессинг қилиб ўйнайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Ўзбекистонлик футбол мухлислари эса айнан шу нарсани исташади. Бу менга ҳам ёқади, аммо бундай ўйнаш учун сизда шу талабга жавоб берадиган футболчилар бўлиши керак. Бунинг учун ўйинчиларингиз жисмонан жуда баққувват бўлиши, ҳимоячилар эса майдон марказигача келиб ўйнаши, тезлик билан бўш ҳудудларни ёпа олишлари керак. Бу эса деярли иложсиз иш. Ҳозир биз асталик билан ўйинимизни яхшилаб бормоқдамиз. Юқорида айтганимдек, биз тўғри йўлдамиз. Ҳар бир мураббий қўл остидаги ўйинчиларга таянади. Мураббий сифатида биз улар ўз клубларида қандай ўйин кўрсатаётганларини кузатиб боришимиз керак. Ўйинчилар ўз клубларида ўйнаётган бўлсалар, албатта. Бу энг муҳим масалалардан бири. Мисол учун, қўл остимдаги энг зўр ўйинчи бўлган Элдор Шомуродовни олайлик. Элдор "Рома"да қолишга қарор қилди ва катта эҳтимол у клубда етарли ўйин амалиётига эга бўлмайди. Бу вазият эса албатта миллий терма жамоа мураббийига муаммо бўлади. Қўл остингиздаги энг яхши ўйинчилардан бири ўз клубида майдонга тушмаётгани терма жамоа ўйинини қуриш пайти сизга етарлича қийинчилик туғдиради. Умуман олганда, ҳозирги вазиятимиз ёмон эмас. Аммо ҳали яхшилашимиз керак бўлган жуда кўп жиҳатлар бор. Биз терма жамоада ўйиндан олдин саноқли машғулотлар ўтказамиз. Умуман олганда барча терма жамоаларда шундай. Бу бизнинг ишимиз. Қисқа қилиб айтганди, мен терма жамоадан қониқмоқдаман.

- Бермоқчи бўлган кўплаб саволларимизга жавоб бериб улгурдингиз. Сиздан Шомуродов ҳақида алоҳида сўрамоқчиман. Элдор билан унинг келажакдаги режалари, бошқа клубга ўтиши борасида суҳбатлашдингизми? Уни "Рома"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганини барчамиз кўриб турибмиз...

- Биласизми, футболчилар билан бу мавзуда гаплашиш менинг услубим эмас. Уларнинг ўз шахсий ҳаётлари, оилалари, ўз маошлари бор. Элдорнинг ўзи қолишни хоҳладими ёки клуб шундай қарорга келдими, буни билмайман. Мураббий сифати ҳар бир ўйинчимнинг ўз клубида ўйин амалиётига эга бўлишини хоҳлайман. Ҳеч қандай машғулот ўйинларнинг ўрнини боса олмайди. Албатта, биз бу масалада суҳбатлашдик. Бу трансфер ойнаси ёпилишидан икки ҳафта олдин содир бўлди.  Элдор бошқа клубга ўтаётганини айтди, якунда эса у "Рома"да қолди. Нега бундай бўлганини билмайман. Биз Шомуродовнинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Мен Элдорнинг "Рома" таркибида етарли ўйин амалиётига эга бўлишига умид қиламан.

- Сиз ўртоқлик учрашувлари ҳақида гапирдингиз. Сабаби, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатининг якуний саралаш босқичига йўл ололмаганди...

- Ҳа, бу саволингизга ўйланиб ўтирмасдан жавоб бераман. Мен Ўзбекистоннинг саралаш босқичидаги бир неча ўйинларини кўрдим. Масалан, улар Саудия Арабистонига қарши ўз уйларида қандай ютказишганини биласизми? Бу жуда ғалати бўлганди. Аммо бунақаси футболда бўлиб туради. Мен ҳам Словения билан 7 дақиқа ичида учта гол ўтказиб юборгандим. Швейцарияга қарши ўйинда ҳам охирги дақиқаларда иккита гол ўтказиб мағлуб бўлгандик. Мен бу қандай вазият эканини жуда яхши биламан. Аслида, Ўзбекистондек жамоа Осиё кубоги саралашида ўйнаши керак эмас.

- Гапларингизга қўшиламан. Менинг саволим шундай, сиз мураббий сифатида ўртоқлик ўйинларига қандай ёндашасиз? Ўртоқлик ўйинлари сиз учун янги ўйинчиларни синаб олиш ёки жамоада эксперимент ўтказиш ва шу орқали оптимал таркибни шакллантириш учун хизмат қиладими?

- Биласизми, бизда вақт йўқ. Осиё кубоги кейинги йил июнь ойида ўтказилади. Мен ўзоғи билан икки ёки учта, бор ана тўрт-бешта янги ўйинчини термага жалб қилишим мумкин. Бизда ҳозир экспериментлар ўтказишга вақт йўқ. Ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Шундан сўнг март ойидаги йиғин ва бўлди - Осиё кубоги старт олади. Мен жамоадаги барча ўйинчилар ўртасидаги муносабатларни яхши тушуниш керак. Шу билан бирга, уларнинг маданиётини ҳурмат қилишим лозим. Ўзбекистонда кўпчилик мусулмон ҳисобланади. Биз барча маҳаллий ва хориждаги футболчиларнинг ўйинларини кузатиб бормоқдамиз. Агарда мен учун муҳим бўлган бирор ўйинчи айнан ўша пайт яхши спорт формасида бўлмаса ҳам мен уни терма жамоага чақиравераман. Сабаби, бизда вақт кам ва терма жамоада бир-биринчи ўрнини босадиган 30-40 нафар футболчи йўқ. Дунёдаги кўпгина терма жамоалар шу тартибда ишлашини кўришингиз мумкин. 

- Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогида жуда яхши ҳаракат қилди. Умуман олганда маълум ёш тоифасидаги терма жамоаларнинг сиз бошқараётган миллий жамоага қандай фойдали таъсирлари бор? Норчаев ёки яна бошқа бир ўйинчилар келажакда асосий терма жамоада асосий фигуралардан бўлиши мумкинми?

- Албатта, буни вақт кўрсатади. Умуман олганда U-23 терма жамоамиз яхши ўйин кўрсатди. Улар фақатгина финалда имкониятни бой беришди. Маълум ёш чегарасида ўтказилидаган мусобақалар асосий терма жамоа қатнашадиган мусобақалардан буткул фарқ қилади.  Масалан, ўша терма жамоа сардори Жасур Жалолиддиновни олайлик. У "Локомотив"га қайтди ва Суперлига ўйинларида майдонга тушмоқда. Ҳозирда у Суперлига даражасида 50-60 дақиқа ўйнай олади, чунки у тажрибали, кучли ва етук футболчиларга қарши ўйнашига тўғри келмоқда. Бу бошқа даража. Биз барча футболчиларни кузатиб бормоқдамиз. 

 "Олимпик" лойиҳасидан хабарингиз бўлса керак. Бу жамоа Ўзбекистон футбол федерациясининг лойиҳаси бўлиб, улар ҳозирда Суперлигада ўйнашмоқда. Ўтган мавсум улар Про Лигада ўйнашганди. Улар жуда тез ривожланишмоқда ва ажойиб футбол кўрсатишмоқда. "Олимпик" яхши кетмоқда. Бундан буёғига нима бўлишини кузатамиз.

- Адашмаётган бўлсам, сизнинг Ўзбекистон терма жамоаси билан амалдаги шартномангиз 2025 йилгача мўлжалланган ва навбатади Жаҳон чемпионати саралаш циклини ўз ичига олади. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида 48 та терма жамоа қатнашади ва Осиё учун 8 та йўлланма ажратилади. Бу ўзгаришнинг Ўзбекистон терма жамоаси учун аҳамияти қандай? Биламиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасига қўлга киритишга кўп марта яқин келган. Ўзбекистон бу имкониятдана фойдаланиб, ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши мумкинми?

- Осонроқ бўлиши керак, чунки Осиё учун кўпроқ йўлланма тақдим этилади. Биласизми, ҳозирги кунда футбол ўзгариб бормоқда. Жамоалар ўз мураббийларини биргина мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатишмоқда. "Челси" ва яна бир қанча жамоаларда буни кўрдик. Умуман бутун футболда шундай вазият. Сен шартномага имзо чекдингми, билки, сен аллақачон бўшатилдинг. Бироқ мен Ўзбекистонда бир неча яхши инсонларни учратдим. Уларнинг ниятлари жиддий. Мақсадимизга етишимизга ишонаман. Албатта, қиладиган ишлар кўп. Жуда кўпчилик бу мақсад йўлида меҳнат қилмоқда. Равшан Эрматов ва федерациядаги жуда кўпчилик футбол ривожи учун ҳаракат қилмоқда. Албатта, бунга вақт керак. Академиялар, базалар қурилиш керак. Инфраструктура барпо қилингандан сўнг бу ерда кимлар ишлаши ҳам муҳим масала. Мен ҳаракат қилишда давом этаман. Менинг мақсадим Жаҳон чемпионатига чиқиш. Агарда Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмасак, жойимни бўшатиб қўяман.

- Сизнинг аввалги иш жойингиз Ироқ терма жамоаси эди. Ироқ терма жамоаси бош мураббий бўлиш футбол билан биргаликда сиёсий аҳамиятга ҳам эга. Ушбу лавозимда ишлашнинг қандай қийин, синовли тарафлари бор эди? Жамоа ўйини яхши бўлса ҳам жамоадан кетишингизга тўғри келди. Ўша пайт биз билмаган баъзи муаммоли вазиятлар юзага келганмиди?

- Сиз таъкидлагандек, одамлар, президент алмашганди. Улар эса шу қарорга келишди. Бу қарор ҳам эмасди. Ўзаро баҳсли ҳолат юз берганди. Нима бўлганда ҳам мен бу вазият ҳақида ортиқча гапиришни истамайман. Бу мен учун жуда яхши тажриба бўлди.  Ироқдаги фаолиятим ҳақида китоб ёзса бўлади. Жиддий айтяпман. Сабаби, биз жуда яхши ўйин кўрсатаётгандик. Мен Ироқ билан 38 та ўйин ўтказдим ва уларнинг фақат бештасида мағлубиятга учрадик. Коронавирус ҳам бу вазиятда катта роль ўйнади. Вирусдан олдин биз буткул бошқа жамоа эдик, пандемиядан кейин эса умуман бошқа жамоага айланиб қолдик. Ироқда чемпионат етти ойга тўхтаб қолганди. Ўйинчилар етти ой футбол ўйнашмади. Танаффусдан сўнг биз аввалги даражамизга қайтиб чиқа олмадик.

Улар мен қўйган талабларни бажаришмади, шартнома шартларига ҳам амал қилишмади. Ироқ 6-7 ой давомида маошимизни бермади. Шундан сўнг федерацияга бошқа раҳбарият келди. Улар эса мени унчалик ҳам хушлашмади. Бор гап шу. Ўзбекистон билан Осиё кубогига йўлланма олганимда ироқлик дўстим менга қўнғироқ қилиб, битта мусобақага иккита терма жамоани олиб чиққан биринчи мураббий эканимни айтди. Мен эса унга бундан хабарим йўқлигини айтдим. У сен Ироқ ва Ўзбекистонни Осиё кубогига олиб чиқдинг деди.

- Бутун дунё бўйлаб мураббийлик қилгансиз. Словения, Греция, Македония, БАА, Ироқ ва Ўзбекистон каби давлатларда ишлагансиз, ҳар хил тажрибалар орттиргансиз. Саволим шундан иборатки, мураббий сифатида сиз қандай чақирувларни, мақсадларни ўз олдингизга қўясиз?

- Натижага эришиш. Бундан ташқари, янги ўйинчиларни топиш ва уларни терма жамоада ўйнатиш, ўша ўйинчиларнинг менинг қўл остимда қандай ривожланишаётганини кўриш. Тўғри, биз яшаш учун пул топишимиз керак ва шунинг учун ҳам ишлаймиз. Албатта, пул ҳаммамизга керак. Бироқ, мен бирор нарсани ривожлантира олишимга кўзим етмаса, шу ондаёқ бу ишни тўхтатаман. Шундай бўлса, мен осонгина кетаман. Мен ўз уйимдан минглаб чақириб олисдаман ва фақат пул учун бирор иш билан шуғулланадиган ёшдан ўтганман. Менга бу керак эмас. Таъкидлаганимдек, бизнинг мақсадимиз Жаҳон чемпионати. Бунга биргаликда ҳаракат қилишимиз лозим. Ўзбекистон терма жамоасига ҳали ҳам бир неча янги ўйинчилар керак. Вақт тез ўтмоқда, жамоа кучайиши керак. Биз албатта мақсадимизга ета оламиз. Жамоавий ишлаш бу ўринда жуда муҳим. 

- Ажойиб суҳбат учун сизга раҳмат, жаноб Катанец. Сизга ва Ўзбекистон терма жамоасига узоқ йўл олдидан омад тилаб қоламиз. Шунча йиллик уринишлардан сўнг Ўзбекистон терма жамоасини ва ниҳоят Жаҳон чемпионатида кўрамиз деб умид қиламиз. 

- Раҳмат, сизга ҳам омад тилайман.


Жалолхон Иноғомхўжаев таржима қилди.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика