Нега Ди Мария "Барселона"га ўтмади?

Aslanov Jasurbek
2 сен 2017, 12:27
Кеча, 1 сентябрь куни соат 23:59да Испания учун трансфер ойнаси расман ёпилди.

Маълумотларга кўра, "Барселона" ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мариянинг трансферидан воз кечган. Испаниядаги трансфер ойнасининг сўнгги кунида каталонияликлар Париж клуби билан музокараларни бошлаган, аммо 29 ёшли аргентиналик ПСЖда қолди.

"Барселона" Ди Мария учун 40 млн. евро таклиф қилган, бироқ ПСЖ 60 млн. евро талаб қилди, натижада кўк-анорранглилар музокараларни муддатидан аввал якунлади. Франция 2 йил олдин хавбекни 63 млн. евро эвазига "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›