Нега Антуан Гризманн доим енги узун футболкада ўйнайди?

Narzulla Saydullayev
23 авг 2016, 18:37
Эътибор берганмисиз, нега Антуан Гризманн хоҳ "Атлетико"да, хоҳ Франция терма жамоасида бўлсин, доим енги узун футболкаларда майдонга тушади.

Нега доим шунақа? Ўйлаб кўрганмисиз? 

Ваниҳоят француз бунинг сабабини айтиб ўтди. 

Йўқ, бу ерда ғайриоддий бирор сабаб йўқ. Гриз ёшлигидан Дэвид Бекҳэмнинг мухлиси саналади, ўз навбатида англиялик енги узун футболкада ҳаракат қилишни ёқтирган.

Ўша йилларда, ёшлигиданоқ француз Бекҳэмга тақлид тариқасида шу каби футболкаларда майдонга тушади ва бундан ташқари ўз жамоаларида Бэкс ўйнаган рақам "7"ни олишга ҳаракат қилади.


Омонжон Тўхтамирзаев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›