UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

«Нефтчи»да украиналик мураббий иш бошлади Янгиликлар

«Нефтчи»да украиналик мураббий иш бошлади

«Нефтчи» украиналик мураббий Андрей Анненков билан шартнома имзолади.

«Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоамизда украиналик тажрибали мураббий Андрей Анненков ёрдамчи сифатида Виталий Левченко билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Андрей Анненков меҳнат фаолиятини 1986 йил «Авангард» Курск клубида бошлаган. Кейинги икки йилни украиналик мутахассис «Искра» (Смоленск) жамоасида ўтказди.

1990 йилда у «Динамо» Киев таклифини қабул қилди ва икки йил Киевда ишлади. Шунингдек, Андрей Анненков Украина терма жамоасида ҳам фаолият юритган мураббийлардан ҳисобланади.

Андрей Михайилович Анненков 2007 йилдан Киевнинг «Арсенал» клуби ёшлар жамоасида фаолиятини бошлади. Турли тоифадаги жамоаларда яхши натижаларга эришган мураббий 2014/15 йилги мавсумда «Арсенал» жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланади.

2019 йилда Украина U-20 терма жамоаси бош мураббийи Александр Петраков штабида ишлаб, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланди. Мазкур турнирда юксак натижани қўлга киритганлиги муносабати билан мутахассис Украина жисмоний тарбия ва спорт ишчиси унвони билан тақдирланади.

2021/22 йил мавсумида у Одессанинг «Черноморец» клуби мураббийлар штабига қўшилади.

2021 йил август ойида Украина терма жамоаси бош мураббийи Александр Петраковга ёрдамчи мураббий бўлиб ишга киришади.

Андрей Михайлович Анненковнинг сўнгги иш жойи эса Арманистон миллий терма жамоаси бўлди. Мураббий у ерда ҳам Александр Петраков билан ҳамкорликда ёрдамчи мураббий бўлиб фаолият олиб борди»- дейилган «Нефтчи» матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика