UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  3 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"Нефтчи"да пойдевор йўқми? Янгиликлар

"Нефтчи"да пойдевор йўқми?

Куни кеча сайтимиз орқали ёш журналист Фахриддин Рўзиев қаламига мансуб "Футболдаги сўқирлик" номли мақола чоп этилди.

Очиғини айтганда ёш ҳамкасбимиз томонидан ёзилган мақолани кўриб жуда таъсирландим. Журналист ўз сатрларида Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони ҳисобланмиш Фарғонанинг "Нефтчи" клуби келажаги ҳақида қайғурганлиги, жамоанинг бугунги кун билан эмас, эртани ҳам ўйлаб мақсад қўйишга ундаганлиги яққол кўриниб турибди. Шу ўринда мақолада келтирилган омиллар бўйича Фахриддин Рўзиевга қўшилмасдан иложимиз йўқ, чиндан ҳам ёш журналист кўпчиликнинг эътиборидан четда қолаётган бугунги холатлар бўйича клуб раҳбарлари ва мураббийлар штаби юзига ойна тутиб қўйгандек гўё.

Бир қарашда Фахриддин Рўзиевнинг мақоласига қараб хулоса чиқарсак, "Нефтчи"да айни дамда жамоага келиб тушган пул ёши катта, айтайлик клубнинг эртанги куни учун нафи тегмайдиган футболчиларга сарфланаётгандек тасаввур уйғотади. Аслида ҳам шундайми? Сиз ҳам эътибор бераётган бўлсангиз сайтимизда қандайдир танқидий мақола чиқиши ҳамон бир қанча "футбол мутахассислари" камментарийларни "болалатиб" ташлашади. Негадир кимнингдир эришган ютуғи ёки таваллуд кун билан табрикланган хабарларда фикрлар сони жуда кам, гўё ўша "мутахассислар" бу хабарни кўрмагандек жим туришади. Нега шундай?

Бу мақолани ёзишимдан мақсад нима? Ушбу мақола орқали мухлислар фақатгина Фахриддин Рўзиев томонидан ёзилган "Футболдаги сўқирлик" мақоласи орқали "Нефтчи"даги мавжуд холат бўйича хулоса қилишга шошилмасликларини сўраган бўлардим. Аслида ҳаммаси ҳам ўша мақолада айтилганичалик эмас.

Биринчидан, "Нефтчи"га чиндан ҳам Илҳом Мўминжонов бош мураббий этиб тайинлангани рост. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати ҳам расмий маълумот берди. Сайтимизда Мўминжоновни таништирув маросимидан олинган видео лавҳа, шунингдек "Нефтчи"нинг янги устозининг интервьюси эълон қилинди. Лекин жамоага у футболчи келибди, бу футболчи билан шартнома имзоланибди деган хабарлар ҳозирча узунқулоқ гаплар асосидаги миш-мишлар. Кузатиб бораётган бўлсангиз, клуб матбуот хизмати жамоага янги таклиф этилган футболчилар ҳақида бирон маълумот чоп этгани йўқ. Демак, ўз-ўзидан маълум, расмий хабар бўлмаса блогер ёки интернет нашрлари томонидан тарқатилаётган хабарлар асоссиз бўлиб қолаверади.

Иккинчидан, "Нефтчи" Шавкат Муллажонов, Аъзам Алиев, Шерзод Каримов каби тажрибали футболчиларни таркибга жалб этишининг нимаси ёмон? Жамоа билан 4 йиллик шартнома тузган Илҳом Мўминжоновнинг ҳам қандайдир режалари бордир? Шахсан Фарғона вилояти ҳокимининг таклифи билан жамоага келгани унинг зиммасига қандайдир масъулиятларни юклагандир? Таништирув маросимида Мўминжоновнинг ўзи билан суҳбатлашдим (аудио сақлаб қўйилган), унинг айтишича мана шу 4 йиллик ичида "Нефтчи" дастлаб Суперлигага, кейинчалик ОЧЛга чиқиши унга вазифа қилиб қўйилган. Қайси мураббий ўзига бўлган ишончни оқлагиси келмайди? Демак, Мўминжонов таркибга жалб этилаётган футболчиларни тажрибасига таянишни мақсад қилган ва шу орқали жамоадаги ёшларни малакасини оширишни кўзлаган. Лекин юқорида айтганимдек, ҳали жамоага таклиф этилган янги футболчилар ҳақида клуб расмий маълумот берганича йўқ.

Учинчидан, мақола сарлавҳасидаги пойдевор масаласига келсак. Бу йилги футбол мусобақаларида "Нефтчи"нинг асосий жамоасидан ташқари U-18 ҳамда U-16 жамоалари Фарғона вилояти 2-лигасида муносиб иштирок этишди. Кўзга кўринган натижа сифатида айтиш мумкин, "Нефтчи" (U-18) вилоят биринчилигида 3-ўрин соҳиби бўлди, шунингдек вилоят кубоги мусобақаларида ғолибликни қўлга киритди. Сизнингча, клубда пойдевор борми ёки йўқ? Ўша U-18 таркибида ҳозирданоқ мухлисларга танилиб улгурган Асилбек Ғойибжонов, Дилшод Умурзақов, Хуршид Мадаминов, Ибод Абелфазов каби футболчи ёшларнинг борлиги "Нефтчи"нинг эртанги кунига ҳам умид қилиш мумкинлигидан далолат беради назаримда. 

Кейин "Нефтчи"нинг асосий таркиби ҳам тўлиқ ёши катта футболчилар ҳисобига тўлдирилаётгани йўқ. Биз ҳам узунқулоқ гапларга асосан айтадиган бўлсак, хўп жамоага Шавкат Муллажонов, Аъзам Алиев, Шерзод Каримовлар келибди, булар ҳақида эшитдик.

Лекин "Насаф"дан ёш посбон Машҳурбек Муҳаммаджонов, "Қўқон-1912"дан "Нефтчи"нинг собиқ аъзоси, ёш ҳужумчи Хамидулло Абдуҳамидов ҳам ортга қайтарилгани ҳам айтилаяпти. Жамоа таркибида 20 га тўлмаган Достон Авазбеков бор, шунингдек Шодиёр Ҳожиматов ва Умар Адҳамзода бор, Исломбек Каримов бор. Бундан ташқари, U-18 жамоасидан Асилбек Ғойибжонов, Дилшод Умурзақовлар асосий таркибга жалб этилгани ҳақида эшитдик. Сизнингча, фақат ёшлар эвазига курашувчан жамоа қуриш мумкинми? Таркибда тажрибали футболчиларнинг ҳам бўлиши назаримда фойда келтирса керак. Катталар ўша ёшларга тажрибасини ўргатади, йўналиш беради, етук футболчи бўлиб етишишига ёрдам беради. Бундан ташқари, клуб таркибга янги жалб этилаётган футболчиларга катта миқдордаги сумма таклиф этаётганлиги ҳам бирон асосга эга эмас, бу миш-мишлар рост ёки ёлғонлиги ўша жараён субъектлари ва яратганга аён.

Шунингдек, клуб "Турон" билан ўйинга эски автобусда келгани ҳақида айтадиган бўлсак, ҳа бу чиндан ҳам рост. Икки клуб автобусини қарама-қарши холатда турган суратини ўзим олганман. "Нефтчи" мавжуд молиявий имкониятга сабр қилди, эски бўлса ҳам ўша қадрдон автобусда мавсумни ўтказди. Лекин Суперлигага ўтиш ўйинида "Андижон" билан баҳсга клуб замонавий автобусда келди. Балки ижарага олингандир, ёки вилоят ҳокимлиги клубни замонавий автобус билан таъминлагандир, очиғи бундан хабарим йўқ. Лекин ҳархолда ўша ўйинга клуб янги автобусда келганини кўрдим, албатта расмга олдим.

Хулоса қилиб айтганда, ёш журналист Фахриддин Рўзиев шонли тарихга эга номдор жамоанинг эртаси учун жон куйдиргани рост, айтиш керак бўлса ўринли фикрлар берилган. "Нефтчи" раҳбарияти ва ҳозирда янгиланган мураббийлар штабини мазкур масалалар бўйича ўйлаб кўришларини сўраган бўлар эдим. Чиндан ҳам клуб камида 5 йиллик режага асосан мақсад билан ишлаши керак. Таркиб ҳам бугун бор, эртага йўқ футболчилар эвазига эмас, балки жамоа учун жон куйдириб, ёниб ўйнайдиган футболчилар асосида шакллантирилиши мақсадга мувофиқ бўларди.

P.S. Фахриддин Рўзиевнинг ижодини кузатиб бораётган бўлсангиз, ўзининг ўткир қалами билан бошқалардан ажралиб турибди.Ёш ҳамкасбимизга улкан муваффақият ва ижодий парвоз тилайман.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика