"Нефтчи": Ёшларимиздан ғалаба

Narzulla Saydullayev
20 фев 2016
20 февраль куни Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби майдонида “Нефтчи” ҳамда “Андижон” ёшлари ўзаро рақобат олиб боришди.

Ўртоқлик мақомига эга бўлган беллашувда Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги фарғоналиклар йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Майдон эгаларидан голларга Хуршид Асқаралиев, Анвар Абдулҳақов ҳамда Абдуқодир Ортиқовлар муллифлик қилишди.

20 февраль. Фарғона БЎСМ майдони. Назорат ўйини.
“Нефтчи” – “Андижон” 3:0 (1:0)
Голлар:
1:0 - Хуршид Асқаралиев, 2:0 - Анвар Абдулҳақов, 3:0 - Абдуқодир Ортиқов.

“Нефтчи” мухлислари учун яна бир яхши хабар. Яқинда “Нефтчи” жамоасининг янги фарм-клуби ҳам ўз фаолиятини бошлади. Ўз таркибида асосан 1998 ҳам 2000-йиллардан туғилган болаларни жамлаган “Нефтчи” фарм-клуби ҳам 20 февраль куни илк учрашувини ўтказди. Андижон вилоятининг “Асака СК” жамоасига қарши кечган беллашувда ёш фарғоналиклар йирик 11:2 ҳисобида ўз зафарларини нишонлашди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz