UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  20 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

"Нефтчи": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

"Нефтчи": Янги футболчилар таништирилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ФНҚИЗ Маданият саройида янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди.
Тадбир аввалида Маданият саройи хонандалари томонидан концерт дастури тақдим этилди. Концерт йиғилган мухлисларга бир олам қувонч бахшида қилди.

Шундан сўнг "Нефтчи"ни Туркиядаги йиғин доирасида ўтказган ўртоқлик учрашувларини жамланмаси видео ролик ҳолида мухлисларга тақдим этилди. Бу видео роликдан йиғилганлар бир олам таассуротлар олдилар.
Сўнгра тадбирнинг асосий қисми бошланди. Тадбирни "Рухсор" ТРК бошловчиси Хайрулло Йўлдошев олиб борди.

Тадбирда янги ўйинчиларни таништириш учун бир қанча меҳмонлар ташриф буюришди. Шулар қаторига Фарғона шаҳар ҳокими, ФНҚИЗ Касаба қўмитаси раиси, Фарғона Футбол Федерацияси вице-президентлари ўз тилаклари билан қатнашдилар.

Дастлаб "Нефтчи'' клуби раиси Тохир Кападзе сўзга чиқиб, йиғилганларни келаётган янги мавсум билан табриклаб ўтди. Жамоа бу йил юқори ўринлар учун курашишга тайёрлиги ҳақидаги нутқи барчага манзур бўлди.

Бирин-кетин сўзга чиққан меҳмонлар мавсум жамоага омадли келишини тилаб ўтдилар.

Тадбирнинг кейинги қисмида янги ўйинчиларга футболкалар тақдим этилди.
Евгений Черемесин - 30, Сергей Смородин - 1, Шукурали Пўлатов - 3, Бахтиёр  Ёқубов - 6, Мансур Саидов - 7, Ойбек Нурбойев - 4, Отабек Ҳайдаров - 11, Зокиржон Нурматов - 13, Камрон Кападзе - 24, Аббос Махсталиев – 38-рақамли футболкаларда тўп тепадиган бўлишди. Тадбир сўнггида клуб раҳбарияти ва мухлислар ўртасида савол-жавоб ўтказилди.

Комилжон Икромов
Фарғона шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика