

- Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида нима дея оласиз?
- Ажойиб ўйин. Ўзбекистон терма жамоаси ўз даражасини намойиш этди. Айниқса иккинчи бўлимда, ўзгаришлар орқали босимни кучайтириб, тезликни оширишди ва бу голларга олиб келди.
- Тожикистон терма жамоасига нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Тожикистон жисмоний ҳолат ва ўйин ташкил қилиш бўйича бироз ютқазди. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлардан сўнг ўйин сурати йўқолди ва баъзи ҳудудлардаги муваффақиятсизликлар голларга олиб келди.



