"Нефтчи" Туркияда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устидан ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
27 фев 2014, 11:59
Хабарингиз бор айни вақтда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.
Кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказган фарғоналиклар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Бу "Нефтчи"нинг Туркиядаги биринчи ғалабаси бўлди. Учрашувда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини ягона голини Забиҳилло Ўринбоев пенальтидан киритган бўлса, фарғоналиклар сафида Рўзимбой Аҳмедов ва Отабек Исроилов тўп киритган.

"Нефтчи" - Ўзбекистон ЁТЖ - 2:1
Голлар:
Р.Аҳмедов, О.Исроилов - З.Ўринбоев (пен).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia