UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  1 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  7 19:05Расман: Одил Ҳамробеков Эроннинг амалдаги чемпиони сафини тўлдирди  2 19:00Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  4 18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  5 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  1 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  5 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  6 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  105

"Нефтчи" қароргоҳидан янгиликлар Янгиликлар

"Нефтчи" қароргоҳидан янгиликлар

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Олинган маълумотларга кўра Муқимжон Тошматов, Элдор Бойматов, Мирзакамол Камолов бугун "Нефтчи" йиғинига келиб қўшилади. Камолов мавсумни фарғоналиклар сафида тугатганди ва куни кеча “Бухоро”га ўтмоқчи экани ҳақида интервью берганди. Бироқ шанба куни Тошкентга келган Амет Мемет футболчини клубда қолишга кўндирган.

Олий лигада бир неча мавсум ўйнаган Муқимжон Тошматов бу йил биринчи лиганинг “Косонсой” клубида ўйнади. Элдор Бойматов эса мавсумни “Насаф”да бошлаб “Қизилқум”да якунлади.

Шанба ва якшанба куни футболчиларга хордиқ олиш учун имкон берилган. Жамоа бугун тушдан сўнг базада машғулотларни давом эттиради.

Махсус мухбиримиз Исломбек Рустамбеков бугун Фарғонада, “Нефтчи” базасида бўлиб қайтди. Кўп сонли ўқувчиларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб клуб раҳбари Комил Мирзабоев билан эксклюзив интервью ташкил қилди. Кейинроқ бу интервьюни сайтимизда ўқишингиз мумкин. Сайтимиздан узоқлашманг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика