UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

"Нефтчи" мавсумга қандай ҳолатда яқинлашмоқда? Таркибдаги асосий ўзгариш ва бошқа янгиликлар хусусида Янгиликлар

"Нефтчи" мавсумга қандай ҳолатда яқинлашмоқда? Таркибдаги асосий ўзгариш ва бошқа янгиликлар хусусида

Championat.Asia Суперлига клубларига бағишланган материалларни тайёрлашда давом этади.

Навбат Фарғонанинг "Нефтчи" клубига етиб келди. Жамоа ўтган мавсумда Суперлигага қайтганидан сўнг лигадаги ўрнини сақлаб қолганди. Биринчи даврада клубда ишлар яхши кетмади, лекин Виталий Левченко тайинлангач, натижалар яхшиланди.

Таркиб, трансферлар ва жароҳатлар

2022 йилги мавсум якунида клубни бир ҳужумчи тарк этди. Шаҳзод Убайдуллаевнинг ижара муддати тугади ва у яна "Шахтёр" Солигорскка қайтди. 

Фарғона жамоаси кетган футболчилар ўрнини икки нафар ҳужумчи билан тўлдирди – Қозоғистоннинг "Акжайик" клубидан грузиялик Тома Табатадзе ва "Сурхон"дан Муродбек Бобожонов жалб этилди.

Ярим ҳимояда ҳам ўзгаришлар бўлди. Клубни Сирожиддин Қўзиев, Аброр Исмоилов, Шерзод Каримов, Ойбек Қиличев ва Саламат Қуттибоев тарк этишди. Сирожиддин Қўзиевга "Кучинг Сити"дан таклиф тушди ва Малайзия чемпионатини забт этишга йўл олди. Аброр Исмоиловга Самвел Бабаян томонидан қизиқиш кузатилди ва у Наманганга кўчиб ўтди. Шерзод Каримов, Ойбек Қиличев ва Саламат Қуттибоев эркин агент мақомида жамоадан кетишди.

Уларнинг ўрнига клуб Грузиянинг "Дила" жамоаси вакили, 30 ёшли украиналик Юрий Батюшин, шунингдек, "Навбаҳор"дан Нурилло Тўхтасинов ва Диёр Туропов билан шартнома имзолади. Трансфер ойнасининг сўнгги кунларида клуб Ғулом Ҳайдар Ғуломов билан шартнома имзолаганини ҳам эълон қилди.

"Нефтчи"нинг ҳимояси ҳам ўзгарди. 35 ёшли Дарко Станоевич жамоани тарк этиб, Сербиянинг "Младость" клубига йўл олди. Унинг ўрнига клуб "Сурхон"да тўп тепган тожикистонлик ҳимоячи Зоир Жўрабоев билан келишувга эришди. Ундан аввал "Нефтчи"да ўйнаган ҳимоячи Анвар Ғофуров ортга қайтарилганди.

Фарғона клубида энг кўзга кўринган ўзгаришлар дарвоза чизиғида содир бўлди. Евгений Конюхов ва Машҳур Муҳаммаджонов клубни тарк этишди. Уларнинг ўрнини U-23 Осиё Кубоги кумуш медали совриндори Владимир Назаров эгаллади. Қизиғи, Назаров аввалига "Бунёдкор"га ўтган, аммо раҳбарият ўзгарганидан сўнг у ердан кетганди.

Лутфулла Тўраев тиззасидан жароҳат олгани боис мавсум стартини ўтказиб юборади. У март ойининг ўрталарида сафга қайтади.


Раҳбарият ва мураббийлар штабидаги ўзгаришлар

Клуб Суперлиганинг сўнгги мавсумини Илҳом Мўминжонов бошчилигида бошлади. Биринчи давра якунларига кўра, жамоа мусобақа жадвалида сўнгги ўринлардан бирини банд этди, шундан сўнг Мўминжонов истеъфога чиқди. Унинг ўрнига Виталий Левченко келди ҳамда қисқа вақт ичида жамоани тартибга келтиришга ва жамоанинг юқори дивизиондан тушиб кетмаслигига кўмаклашди.

Шунингдек, ўтган йилнинг декабрь ойидан бошлаб клубда янги бош директор фаолият юритмоқда. Бу – Мансурбек Тошматов. Ундан олдинги раҳбар Мўйсинжон Меҳмонов соғлиғи сабаб лавозимини тарк этганди.


Қишки йиғиндаги натижалар

"Нефтчи” биринчилардан бўлиб янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Декабр ойидаёқ жамоа Тошкентда йиғиннинг биринчи босқичини бошлаганди. Бу вақтда фарғоналиклар Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди (1:1 ва 0:1).

6 январь куни клуб йиғинларини давом эттириш учун Туркияга учиб кетди. У ерда клуб бир нечта легионерларни кўрикдан ўтказди. Улардан бири аввал "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган Оливер Шаркич эди. Якунда у билан шартнома имзоланмади.


Анталиядаги йиғин доирасида клуб 10 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди:

"Висла" (Украина) – 0:0;

"Дебрецен" (Венгрия) – 0:0;

"Крумовгард" (Болгария) – 2:0;

"Радомяк" (Польша) – 2:1;

"Септември" (Болгария) – 3:1;

"Алашкерт" (Арманистон) – 0:1;

"Кривбасс" (Украина) – 1:2;

"Заря" (Украина) – 1:0;

"Крилья Советов" (Россия) – 3:2;

"Жетису" (Қозоғистон) – 2:0.

12 та ўртоқлик ўйинида "Нефтчи" рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди, бироқ шу билан бирга, 9 та гол ўтказиб юборди. Виталий Левченко ҳамон оптимал таркиб ва ўйин учун   стратегия излаётгани аниқ, аммо охирги ўйинларда жамоа тўғри йўлда эканлиги маълум бўлди.


Қўшимча маълумот

Клубда молиявий муаммолар бор. Аввалроқ "Нефтчи" ўтган мавсумдаги футболчилар олдида қарзи борлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Фарғоналикларнинг бошқа клублардан 460 миллион сўм қарзи борлиги ҳам маълум.

Анталиядаги йиғинда Championat.Asia бутун кунни "Нефтчи" билан ўтказиб, махсус кўрсатувни тасвирга туширди. Қуйида уни томоша қилишингиз мумкин.



Эмиль Бекмуҳаммедов тайёрлади

Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика