UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Нефтчи": "Май ойининг энг яхши футболчиси" Рўзимбой Аҳмедов! Янгиликлар

"Нефтчи": "Май ойининг энг яхши футболчиси" Рўзимбой Аҳмедов!

"Нефтчи" расмий сайтида ортда қолган "май ойининг энг яхши футболчиси"ни аниқлаш учун сўровнома ўтказганди.
Унда жамоамизга бефарқ бўлмаган мухлислар "май ойининг энг яхши футболчиси" бўлишга лойиқ бўлган ўзларининг номзодларига овоз бериб ўтишди.

Унга кўра "май ойининг энг яхши футболчиси" деб Рўзимбой Аҳмедов топилди. 27 ёшли ҳужумчи ҳақиқатдан ҳам ортда қолган май ойида “Нефтчи” сафида ёрқин ўйин намойиш этган футболчилардан бири бўлди.

У май ойида эришилган икки ғалабага ўзининг иккита голи билан катта ҳисса қўшди. Хусусан 8-турда “Олмалиқ”қа қарши баҳсда рақиб дарвозасига ғалаба тўпни киритиб, қимматли уч очкони келтирди. Кейинчалик 10-турда ҳам “Динамо” билан ўйинда ягона голга муаллифлик қилди ва шу тариқа яна уч очко келтирди.

Рўзимбойга 37 та мухлис “ойнинг энг яхши футболчиси” бўлиши учун овоз берганини айтиб ўтиш керак.

Кейинги ўриндан Ғайрат Ҳасанов жой олди. Маҳоратли посбоннинг энг яхши бўлиши учун 35 нафар ишқибоз овоз берган.
“Нефтчи”нинг россиялик легионери Леван Гвазава жароҳатидан қайтиб яна мухлислар олқишига сазовор бўлмоқда. Ушбу легионерни “май ойининг энг яхши ўйинчиси” бўлиши учун 31та ишқибоз овоз берган.   

“Ойнинг энг яхши футболчиси”
1. Рўзимбой Аҳмедов – 37 балл.
2. Ғайрат Ҳасанов – 35 балл.
3. Леван Гвазава – 31 балл.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика