"Нефтчи": Кейинги турни Ғузорда "Насаф"га қарши ўтказамиз

Narzulla Saydullayev
2 май 2017, 17:02
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сўнгги турда “Олмалиқ” билан дуранг ўйнади.

Мазкур ўйиндан сўнг 9-тур доирасидаги “Насаф” жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик жараёни бошланди.

Андрей Фёдоров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар навбатдаги турда “Насаф” клуби меҳмонига айланишади. Ушбу ўйин 6 май куни Ғузордаги “Ғузор” марказий стадионида ўтказилинади. Баҳснинг бошланиш вақти соат 18:30га белгиланган.

Ўринбосарлар ўйин эса “Спутник” қўрғонидаги Ёшлар қароргоҳи стадионида соат 17:00да старт олади

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz