

Андрей Фёдоров шогирдлари 27 январь куни Фарғона қайтиб келишди. Шундан сўнг жамоа вакилларига 30 январга қадам хордиқ берилди. Шанба куни жамоа яна Қиргулидаги қароргоҳда йиғилиб “Ҳоким кубоги-2016” олдидан машғулот ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи-1” номи остида турнирда иштирок этадиган Фёдоров шогирдларининг “Ҳоким кубоги-2016”даги илк рақиби “Ёзёвон-Лочинлар” жамоаси ҳисобланади. Учрашув 31 январь куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтиши режа қилинган.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.



