UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24Суперлига. "Навбаҳор" - ОКМК. Таркиблар маълум   2 19:23"Реал"га Родри керак  4 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  2 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  5 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  6 17:30"ФарДУ" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  14 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  2 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  8 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  4

"Нефтчи" июль ойида "Бухоро" ва "Пахтакор" билан ўйнайди Янгиликлар

"Нефтчи" июль ойида "Бухоро" ва "Пахтакор" билан ўйнайди

Теглар :  Нефтчи
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Андрей Фёдоров 15-тур доирасидаги “Металлург”га қарши баҳсдан сўнг жамоа аъзоларига қисқа таътил берди.

“Нефтчи” футболчилари 9 июль куни иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун Дукентдаги спорт базасида йиғилишади. Орадан уч кун ўтиб фарғоналиклар Тошкентда “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўтишлари режа қилинган. Дукентдаги тайёргарлик жараёни 20 июлга қадар давом этади ва шу куни йиғин Тошкент шаҳрида кўчирилади. Тошкент йиғини доирасида 2 та ўртоқлик ўйини режага киритилган. Дастлаб 20 июль куни “Бухоро” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилинади. 23 июль санасида эса Тошкентнинг “Пахтакор” футболчилари жамоамизнинг навбатдаги рақибига айланадилар.

Ўртоқлик ўйинлари:
“Нефтчи” – “Бухоро” (20 июль)
“Пахтакор” – “Нефтчи” (23 июль)

“Нефтчи” мураббийлар штаби селекция жараёнига зўр беришган. Табиийки, давралар оралиғида таркиб кучайтирилишига катта урғу берилади. Айни пайтда бир қатор футболчилар билан музокаралар давом этмоқда. Шунингдек, тажрибали футболчи Акмал Холматов ҳам иккинчи даврадан жамоамиз шарафини ҳимоя қилишни бошлайди. Эслатиб ўтамиз, мавсум аввалида таркибга қўшиб олинган Сардор Эминов ҳамда Илҳом Бойдедаевлар катта эхтимол билан иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишади.

“Нефтчи” клубига оид сўнгги янгиликларни жамоа расмий сайти орқали кузатиб боринг!

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика