"Нефтчи" Игорь Таран билан шартнома имзолади
02 июл 2018 17:09
Янгиликлар
"Нефтчи" Игорь Таран билан шартнома имзолади
Чемпионатимизда трансфер ойнаси очилганидан бери жамоалар таркибларини кучайтиришда давом этишмоқда.
"Нефтчи" жамоаси олдинроқ Про-лига вакили "Зомин" хужумчиси Достон Тошматов билан келишувга эришилгани ҳақида маълум қилган эди.
Энди эса биринчи даврани "Қўқон-1912" жамоасида ўтказган тажрибали хужумчи Игорь Таран "Нефтчи" жамоаси билан шартнома имзолади. Футболчи бугун "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик ўйинида норасмий дебют ўйинини ўтказиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун 18:15да "Тўқимачилар" ўйингоҳида "Нефтчи" жамоаси "Сўғдиёна" билан назорат ўйинида беллашади.

"Нефтчи" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Фикрлар