"Нефтчи" ФК: Тез кунларда Фарғонага ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташрифи кутилмоқда

Narzulla Saydullayev
5 янв 2018, 14:01
Янги мавсумда “Нефтчи” клубини айнан қайси лигада ўйнаши мавҳумлигича қолмоқда.

Клуб ЎзПФЛнинг 2018 йилги мавсумий талабларини бажариш, яъни лицензиялаш жараёнидан ўтмоқда. Тез орада мазкур масала ҳам ўз ечимини топади. Шунингдек, тез кунларда Фарғонага ЎФФ президенти Умид Аҳмаджоновнинг ташрифи кутилмоқда. Ташриф давомида Фарғона вилоятидаги умумий аҳвол ўрганилгач, тегишли хулосалар қилинади. Жамоамизга доир сўнгги янгиликларни клуб расмий сайти орқали кузатиб боринг.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Нефтчи” матбуот хизмати