"Нефтчи" ФИФА кунларида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади
06 сен 2023 15:55
Янгиликлар
"Нефтчи" ФИФА кунларида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади
Суперлигада мағлубиятсиз одимлаётган Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ФИФА кунларида юзага келадиган танаффус вақтида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" 12 сентябрь куни Қирғиз Республикасининг "Алай" клубига қарши майдонга тушса, 16 сентябрь куни эса рақиб сифатида "Андижон" танланган. Ушбу ўртоқлик ўйинларида Ўзбекистон U-23 терма жамоасига чақирилган Владимир Назаров ва Улуғбек Хошимов ҳамда Тожикистон миллий терма жамоасига чақирилган Зоир Жўрабоев иштирок этишмайди.
Маълумот учун, "Нефтчи" Суперлигада ортда қолган 18та турда 8та ғалаба ва 10та дуранг қайд этиб 34 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар