"Нефтчи" эртага Тошкентда йиғилади
11 фев 2016 08:38
Янгиликлар
"Нефтчи" эртага Тошкентда йиғилади
Андрей Фёдоров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар тайёргарликни 12 февраль санасидан давом эттиришади.
Шу куни футболчилар Тошкентда йиғилишади ва навбатдаги машғулотлар бошланади.
Режага кўра, “Нефтчи” Тошкентда 3 та ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Илк учрашув 15 февраль куни “Қўқон-1912”га қарши бўлиб ўтади. Орадан 3 кун ўтиб, яъни 18 февраль санасида “Олмалиқ” Фарғона клубининг навбатдаги рақибига айланади. Сўнгги назорат баҳси “Андижон”га қарши бўлиб ўтиши режа қилинган. Андижонликлар билан беллашув якунлангач, жамоа шу куннинг ўзидаёқ Фарғонага қайтади.
Жамоа иштирокидаги ўйинлар тақвими:
15 февраль.“Нефтчи” – “Қўқон-1912”
18 февраль. “Олмалиқ” – “Нефтчи”
21 февраль. “Нефтчи” – “Андижон”
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар