UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  2 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  1 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  18 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  72 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1

"Нефтчи": Достон Турсунов Ереванга жўнаб кетди Янгиликлар

"Нефтчи": Достон Турсунов Ереванга жўнаб кетди

Хабарингиз бўлса керак, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси навбатдаги йиғинни Арманистон пойтахти Ереванда ташкил этишни режалаштирганди.
 Катта мураббий Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мазкур терма жамоамиз режага кўра бугун Ереванга жўнаб кетди.

Эътиборлиси ушбу йиғинга “Нефтчи” аъзоси Достон Турсунов (33-рақам) ҳам таклиф этилган. Истеъдодли ҳимоячи бунгача ҳам ёшлар терма жамоамизнинг деярли барча йиғинларида иштирок этиб келаётганди. Мураббийлар штаби Достонни навбатдаги хориж йиғинига ҳам таклиф этган. Шу боис Турсунов бугун терма жамоамиз делегация билан бирга Ереванга жўнаб кетди.

Айтиш жоизки, ушбу йиғин давомида ёшларимиз иккита синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Ўйинлар 12-14 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. 16 июнда эса терма жамоамиз юртимизга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Мусобақа финал босқичида Ўзбекистоннинг ёш футболчилари «В» гуруҳида Австралия, БАА ва индонезиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика