UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  9 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  3 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  45 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5

“Нефтчи” – “Динамо” ўйини олдидан ким қандай фикрда? Янгиликлар

“Нефтчи” – “Динамо” ўйини олдидан ким қандай фикрда?

Хабарингиз бўлса керак, бугун ПРО-Лиганинг 15-тури якунига етади.

Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи” жамоаси Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. Мазкур учрашув турнинг марказий ўйини саналади. Шу боис мухлис ва мутахассисларнинг бўлажак баҳсга бўлган қизиқиши юқори. Суперлигага чиқиш учун астойдил курашаётган “Нефтчи” ва “Динамо” жамоалари ўртасида турнир жадвалида пешқадамлик қилиш бўйича ҳам ўзига яраша интрига юзага келган. Хўш, бугун соат 20:00да бошланадиган ўйин олдидан ким қандай фикрда?

Обид Жўрабоев: “Нефтчи”ни қандай ўйнашини ҳар томонлама ўрганиб чиқдик”
Охирги икки мавсумдан буён самарқандликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган тажрибали Обид Жўрабоев бугунги кунда “Динамо”нинг сардори ҳисобланади. Мудофаа чизиғида шерикларини бошқариб туриш билан бирга, айрим учрашувларда рақиб дарвозаси томон йўл топа олаётган 35 ёшли футболчи бугунги “Нефтчи”га қарши кечадиган учрашув олдидан сайтимизга ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Чиндан ҳам бугун Фарғонада қизиқарли ва муросасиз учрашув кечишини олдиндан таҳмин қилиш мумкин. “Динамо” мазкур ўйинга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрди. Йигитларнинг руҳияти ёмон эмас. Ҳозир турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибмиз. Насиб қилса “Нефтчи” билан ўйинда эгаллаб турган ўрнимизни мустаҳкамлаб олмоқчимиз. Фарғонада очко олиш учун астойдил курашамиз.

- “Нефтчи” жамоасини ўтказган ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиқдик албатта. Рақиб таркибида бўйдор ва шу билан бирга номдор футболчилар харакат қилади. Жамоа асосан ҳавода тўп узатиш орқали ўйин ташкил этади. Шунга яраша “Динамо” жамоаси ҳам тайёргарлик кўрди. Майдонда ким кўпроқ югурса ва мехнат қилса ўша жамоа ғолиб бўлади. Юқорида айтиб ўтганимдек, “Нефтчи” таркибида тажрибали ва номдор ўйинчилар кўпроқ. Бу уларнинг устун томони бўлиши мумкин. Бу билан “Динамо”да махоратли ўйинчилар йўқ демоқчи эмасман. Қолганини ўйинга чиққанимизда кўрасиз.

- Ўйин бошланиш вақтини 20:00га белгилангани менимча ҳар қандай футболчи учун жуда қулайдир. Чунки кечки салқинда югуриш бирмунча осонроқ бўлади. “Истиқлол”стадионида барча шароитлар бор. Айниқса ёритиш тизими талабга жавоб беради. Фурсатдан фойдаланиб, ўйин ташкилотчиларига олдиндан миннатдорчилик билдираман.




Бекзод Толибов: “Марказий ўйин тақдирини битта гол ҳал қилиши мумкин”

Сайтимизнинг фарғоналик мухбири Бекзод Толибов мана бир неча йиллардан буён ПРО-Лига ўйинларини бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориш билан бирга, чемпионат учрашувларини кенг тарзда ёритиб боришга харакат қилмоқда. “Нефтчи” – “Динамо” ўйини олдидан Толибов ўз фикрларини билдирар экан, жамоаларнинг шу кунгача ўтказган ўзаро ўйинлар статистикаси ва бир қанча қизиқарли маълумотларни ҳам келтириб ўтди.

-"Нефтчи" - "Динамо" қарама-қаршилиги ўзига хос тарихга эга. Бугунга қадар жамоалар жами 53 марта тўқнаш келишган ва ундан 34 та баҳс фарғоналиклар фойдасига якунланган. Статистикага эътибор қаратсак устунлик "Нефтчи" томонида.

-Жамоаларнинг бугунги учрашуви шубҳасиз марказий мақомга эга. Боиси айни дамда жадвалнинг биринчи ва учинчи поғонасини эгаллаб турган бу икки клуб ўртасидаги ўйин Про-лиганинг 15-туридан сўнги мусобақа пешқадамини аниқлаб беради. Руҳият бўйича устунлик "Динамо"да, чунки улар ўтган турни Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб ғалаба билан якунлашди. Фарғоналиклар ҳам ўз майдонларида рақибларини аяб ўтирганлари йўқ, деярли ҳар бир ўйин камида йирик ҳисобда якунланаяпти. Илҳом Мўминжонов шогирдларининг устунлиги рақиб дарвозасига кўп гол киритаётганликларида ҳисобланади. "Динамо"нинг сўнги ўйинига эътибор қаратсангиз, жамоа ҳисобни ушлаш ва имкон қадар гол ўтказмаслик бўйича алоҳида услуб устида ишлагандек. Шу сабаб бугун "Нефтчи" учун гол уриш осон бўлмайди.

-Бугунги ўйинда "Динамо" шубҳасиз иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнайди. Самарқандликлар ҳимояда мустаҳкам турган холда қарши ҳужумда ўз имкониятларини қидиришади. "Нефтчи" жорий мавсумда кўпроқ ҳужумкор ўйин тарафдори эканлиги кўриниб турибди. Шу сабаб бугун фарғоналиклар кўпроқ ҳужум кутса бўлади. Бу ўйиннинг тақдири битта голга боғлиқ, яъни "Динамо" биринчи гол урса қаттиқ ёпиқ ҳимоя режимига ўтади. Агар "Нефтчи" биринчи бўлиб ҳисобни очадиган бўлса унда самарқандликлар олдинга ўтишлари ва шу орқали очиқ футбол кўришимиз мумкин. Бу табиий холда фарғоналикларга ҳужумда бўш худудлар тақдим этади.

- Бугунги ўйинда "Нефтчи"нинг ғалабасини тахмин қилаяпман.




Исломбек Рустамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика