"Нефтчи" дарвозасига пенальти белгилаган ҳакамни рақиб футболчиси қучоқлаб олди

Aslanov Jasurbek
30 янв 2017, 14:16
Озарбайжон чемпионатида яна можаро.

"Нефтчи" Озарбайжон чемпионатининг 15-турида "Карабах"га қарши баҳс юритди. Бу учрашувда "Нефтчи" ғалаба қозонишга яқин келган эди, аммо шубҳали пенальти уларни 2 очкодан маҳрум қилди. 11 метрлик жарима зарбаси белгиланганидан сўнг "Карабах" футболчиси ҳакамни қучоқлаб олди...


Ушбу баҳс натижасига таъсир кўрсатган вазият 71-дақиқада содир бўлди. Узатмадан сўнг тўп чизиқ устида турган футболчининг қўлига текканини кўрсатган ҳакам, "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгилади. Баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru