UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  143 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  8 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  48

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби Янгиликлар

"Нефтчи" бугун иккита назорат учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири Польша клуби

Теглар :  Нефтчи
Янги мавсумга Туркиянинг Анталья шаҳрида тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" жамоаси бугун иккита назорат учрашувида иштирок этади.

Куннинг биринчи ярмида Қозоғистон Биринчи лига вакили Семей шаҳрининг "Елимай" клуби билан ўйин ўтказилади. Абай вилояти шарафини ҳимоя қилаётган "Елимай" жамоаси 2022 йилда тузилган бўлиб, ўтган 2023 йил футбол мавсумида Қозоғистон Биринчи лигасининг дебютанти мақомида қатнашди ва мусобақада биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Жамоага Андрей Карпович бош мураббийлик қилиб келмоқда.

Куннинг иккинчи қисмида, яъни кечки соат 19:00 да навбатдаги спарринг рақиб Польшанинг Гданск шаҳрида жойлашган "Лехия" футбол клуби бўлади. Ушбу жамоа 1945 йилда ташкил топган бўлиб, мамлакат мусобақаларида бир қанча соврин ва унвонларни қўлга киритган. 1956 йилда мамлакат биринчилигининг бронза медали, 1983 ва 2019 йилларда Польша кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлган.

26 январь 2024 йил
13:00 да "Нефтчи" - "Елимай" (Қозоғистон).
19:00 да "Нефтчи" - "Лехия" (Польша)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика