
Мазкур ўйингоҳ етти минг мухлисга мўлжалланган бўлиб, 1962 йилда барпо этилган. Стадион “Нефтчи” жамоаси билан тенгдош дейиш мумкин. Шу кунга қадар у ерда “Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари рақибларни қабул қилиб келаётганди. Бундан ташқари, жамоа аъзолари ўйинларга шу стадионда тайёргарлик кўришарди. Энди эса бу арена асосий баҳсларга мезбонлик қилмоқда. Стадион “Нефтчи” жамоаси бош ҳомийси – Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига тегишли. Клуб қароргоҳи стадионни ёнгинасида жойлашган.