UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  6 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  3 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

"Нефтчи-2009" — Ўзбекистон кубоги ғолиби Янгиликлар

"Нефтчи-2009" — Ўзбекистон кубоги ғолиби

Шу йилнинг 26-31 октябрь кунлари Тошкентда 2009 йилда туғилган футбол академиялари тарбияланувчиларининг Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Беллашувларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган футбол маҳорат мактаблари вакиллари иштирок этишди. Шуниси қувонарлики, бу мусобақаларда Фарғона вилоятидан битта эмас, 2 та жамоа, яъни, "Нефтчи" болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳамда Фарғона футбол маҳорат мактаби жамоалари қатнашди. 

Иқбол Акрамов раҳбарлигидаги "Нефтчи" БЎФМ жамоаси мусобақада юксак маҳорат эгаси эканлигини исботлади. Финал учрашувида Наманганнинг ФММ жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Бу ғалаба" Нефтчи" клубида довруқли футболчиларнинг муносиб ўринбосарлари етишиб чиқаётганлигини тасдиқлади. 

Яна бир қувончли жиҳати шуки, "Нефтчи" нинг келажаги порлоқ вакилларидан бири Миржаҳон Тўйчибоев кубок мусобақаларида рақиблар дарвозасига энг кўп – 10 та тўп киритиб, турнир тўпурари номинациясининг ғолиби деб топилди ва юксак мукофотга сазовор бўлди. Мусобақада фахрли 3-ўрин ҳам Фарғона вакилларига насиб этди. Бу мукофотни Фарғона футбол маҳорат мактаби жамоаси қабул қилиб олди. 

Шу муносабат билан "Нефтчи" ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби ва кўпминг сонли мухлислари номидан 2009 йилда туғилган "Нефтчи" БЎФМ жамоасини Ўзбекистон кубогини қўлга киритганлиги билан самимий муборакбод этиб, ёш футболчиларимизга келгуси мусобақаларда вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, янада юксак марраларни эгаллашларини тилаймиз", – дея хабар берди "Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика