“Нефтчи” 2009 йилдан бери илк бор сафарда йирик ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
23 сен 2013, 09:05
Фарғонанинг “Нефтчи” клуби кетма-кет икки ўйинда йирик ғалабага эриша олди.
18-турда ўз майдонида “Олмалиқ” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритган Амет Мемет шогирдлари 19-турда “Гулистон”ни Гулистонда аяб ўтиришмади – 3:0. 

Эътиборлиси “Нефтчи” охирги марта сафарда 2009 йилги мавсумда йирик ғалабага эришган экан. Ўша йилнинг 25 июнь санасида “Сўғдиёна” меҳмони бўлган Юрий Саркисян шогирдлари 3:0 ҳисобида муваффақият қозонишганди. 4 йилдан ортиқроқ вақт ўтгач “Нефтчи” сафарда рақибни йирик ҳисобда таслим қилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›