UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  15 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  2 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6

"Нефтчи" — 10 минг, " Навбаҳор" — 30 минг Янгиликлар

"Нефтчи" — 10 минг, " Навбаҳор" — 30 минг

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлигаси 4-турининг марказий баҳси Тошкентда "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" жамоалари ўртасида кечади.

Ўйинга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан ҳам юқори. Эътиборлиси, ушбу ўйиндан аввал ҳар икки клуб ҳисобида бир хил 7 тадан очко мавжуд. Самвел Бабаян "Пахтакор"ни тўхтатиши мумкин бўлган кам сонли мутахассислардан бири сифатида қаралмоқда. Бунга "Кўчадаги камера"нинг Наманганда суратга олинган сонида мухлислар томонидан билдирилган фикрлар ҳам исбот бўла олади. Бироқ амалдачи? Чиндан ҳам Бабаян бошчилигидаги "лочинлар" "Пахтакор"ни тўхтата оладими ёки йўқ вақт кўрсатади. Бунга биринчи жавобни бугун оламиз.

Бўлажак баҳс олдидан аксарият мухлислар, шу қаторда "Championat.asia" ўқувчиларининг маълум бир қисми, чипталар нархидан норози эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Аксарият наманганлик мухлислар Тошкент клуби вакилларини чипта нархи оширилишида айлаб, бу иш атайин қилинганлигини таъкидлашмоқда.  

Шу сабабли, юзага келган саволларга жавоб олиш мақсадида "Пахтакор" футбол клуби тижорий ишлар бўйича директори Бахтиёр Маметов билан боғландик.

"Аниқлик киритиб ўтмоқчиман — бу мавсум "Пахтакор" мезбонлигидаги ўйинларга текин чипталар тарқатилгани йўқ. Фақатгина клуб билан ҳамкорлик қилаётган баъзи ташкилотларга чипта таклифнома ўрнида, текинга берилди, лекин фақатгина ҳамкор ташкилотларга. Афсуски, аввалги йилларда текин чипталар бўлган, тарқатилган, аммо ўзим буни буткул нотўғри деб ҳисоблайман. Текин нарсанинг қадри ҳам бўлмайди-ку! Жаҳон футболида бу каби ҳолатни учратмайсиз ҳисоби.

Тўғри, "Навбаҳор" билан баҳсга нисбатан кўпроқ мухлис келиши кутилмоқда. Бу борадаги кўрсаткич тахминан 10 мингдан ошса керак. "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинига 15 мингта чипта сотувга чиқарилган. Барча секторларга кириш учун чипталар нархи бир хил 30 минг сўмдан. Фақатгина "СИП" сектор чиптаси 100 мингдан.

Ўз навбатида таъкидлаш лозим, мухлисларга, жумладан Намангандан келадиган футбол ишқибозларига, қулайлик яратиш мақсадида чипталар ҳамкоримиз iticket.uz сайтида сотилмоқда. Келишув асосида 23 мартдан бошлаб ўйин чипталарини ушбу сайт орқали харид қилиш имконияти мавжуд", - деди Бахтиёр Маметов.

"Пахтакор" марказий стадионидаги чемпионат баҳсларига текин чипта энди бўлиш-бўлмаслигига вақт ўтиши билан жавоб оламиз, аммо бугун бўлиб ўтадиган тўқнашувни 30 минг сўм эвазига стадиондан томоша қилишимиз мумкинлиги факт. Ўз навбатида, iticket.uz сайтига кириб кўрганимизда, беллашувга 5 мингдан зиёд чипта ҳали ўз эгасини кутаётгани, янада аниқроқ айтсак, 18 - 23 ва 29 - 38 секторларга чипта сотиб олиш имконияти мавжудлигига гувоҳ бўлдик.

Вазиятни ўрганиш давомида бир нарса ёдимга тушди. УЕФА Чемпионлар Лигаси 18/19-йилги мавсумида Москванинг ЦСКА жамоаси "Реал Мадрид", "Рома" ва "Виктория Пльзен" билан бир гуруҳдан ўрин эгаллайди. Шундан сўнг, клуб президенти Евгений Гинер ЦСКА уй учрашувларини 30 мингдан кўпроқ мухлисга мўлжалланган ўз стадиони "ВЭБ Арена"да эмас, 81 минг томошабинни бағрига сиғдира оладиган "Лужники" стадионида қабул қилишини таъминлайди. Бу ҳолатни Гинер ва клуб вакиллари ЕЧЛ ўйинларига бўлган қизиқиш юқорилиги сабаб, мақсад кўпроқ томошабин беллашувни стадиондан кузатиши учун имкон яратиш эканлигини таъкидлашади. 

Натижада, "Реал" билан баҳсга 71811 нафар, "Рома"га қарши ўйинга 64454, "Виктория Пльзен" билан беллашувга эса 52892 мухлис ташриф буюради ва клуб чипталар сотувидан ҳам яхшигина даромад олади.

Адолат юзасидан шуни ҳам айтиб ўтиш керак, "Навбаҳор" чемпионатнинг илк турида ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилган ва ўша ўйинга кириш чипталарининг расмий нархи 50 - 100 минг этиб белгиланганди. Нисбатан юқори нархга қарамай, дуранг билан (0:0) якунланган ўша баҳсни 19720 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб борган. Бундан келиб чиқадики, "Навбаҳор"нинг ашаддий мухлисларини чиптанинг нархи билан қўрқитиб бўлмайди.



Ўз навбатида, "Пахтакор"нинг "Нефтчи"га қарши уй учрашувида кириш чипталари 10 ва 25 мингдан қилиб белгиланган эди, "Навбаҳор" ҳам "Қўқон-1912"ни қабул қилганида чипталар 1-турдагидан бироз арзонроқ нархда (барча секторларга 30 минг сўмдан) сотилган. Клублар мутасаддилари вазиятдан, талабдан келиб чиққан ҳолда хизматга нарх белгилашаётганини гувоҳи бўлишимиз мумкин ва назаримизда, бугунги кунда бу нормал ҳолат.

Фақатгина бу борада яна бир фикирни айтиб кетиш зарур деб ўйлайман. Барча секторларга чипталар нархини бир хил нархда сотиш баъзи мухлисларга нисбатан адолатсизлик бўлади. Назаримда бурчаклардаги ва дарвозаларнинг ортидаги секторлар учун чипта нархи бирмунча арзон бўлиши керак. Нафақат "Пахтакор" балки Суперлигамизнинг барча клублари мана шу ҳолатга эътибор қаратишса яхши бўларди. 

"Пахтакор" клуби ҳам балки ушбу баҳс орқали чиндан қанчадир фойда кўрар. Айниқса, Тошкентда аксарият баҳсларга бирмунча кам ишқибоз келишини инобатга олсак, кўрсаткич мавсумдаги энг яхшиларидан бири бўлиши турган гап. Буни ҳамма яхши тушуниб турибди. Чипта нархидаги бундай ўзгаришлар эса жонкуяр футбол ишқибозлари учун жиддий тўсиқ бўлмайди деб ишониб қоламиз. 

Ҳар икки жамоа мухлислари биринчи навбатда чиройли ўйин гувоҳи бўлиш ниятида баҳсни интиқиб кутишмоқда. Муҳими, етакчилар баҳси ана шу умидларни оқласин ва шиддатли ўйин гувоҳи бўлайлик.


Омонжон Тўхтамирзаев

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика