UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" топда!  0 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  7 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  15 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Назорат учрашуви. Тошмирзаев ва Муртозаевнинг голлари "Турон"га "Бунёдкор" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Назорат учрашуви. Тошмирзаев ва Муртозаевнинг голлари "Турон"га "Бунёдкор" устидан ғалаба келтирди

Бугун Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Суперлиганинг навбатдаги тур учрашувлари олдидан назорат учрашуви ўтказди.

"Қалдирғочлар"нинг бу галги спарринг рақиби Яйпаннинг "Турон" клуби бўлди. Қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтган ўйинда Хумоюн Муртозаев ва Билолхон Тошмирзаевнинг биринчи бўлимда урган голлари Игорь Шквирин бош мураббийлигидаги "Турон"га ғалаба келтирди.

Назорат учрашуви

"Бунёдкор" - "Турон" 0:2

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.

Голлар: Хумоюн Муртозаев (0:1), Билолхон Тошмирзаев (0:2)

"Бунёдкор": Равшан Ягудин, Фарҳод Мираҳматов, Даврон Эргашев, Диан Талхатов, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Санжар Рашидов, Нурилло Тўхтасинов, Иброҳим Томива, Шаҳбоз Эркинов.

"Турон": Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Владислав Касминин, Фозил Мусаев, Суннатилла Абдуллажонов, Хумоюн Муртозаев, Сардор Абдураимов, Билолхон Тошмирзаев, Ким Бойонг, Абдулазихон Абдурашидов, Ихтиёр Тошпўлатов.

Маълумот учун, Суперлиганинг 17-турида "Бунёдкор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилса, "Турон" Яйпанда "Насаф" билан куч синашади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика