Назорат учрашуви. "Сурхон" "Янгиер-Қурувчи"ни мағлуб этди

Sherzod Nurmatov
19 фев 2022
Суперлигага тайёргарлик кўраётган "Сурхон" клуби бугун Про лига вакили "Янгиер-Қурувчи" клубига қарши назорат учрашуви ўтказди.

Тошкент вилояти "Дўстлик" стадионида ўтган баҳс 2:1 ҳисобида "Сурхон" ғалабаси билан якунланди.

Назорат учрашуви

"Сурхон" – Янгиер-Қурувчи" 2:1

Голлар: Мурод Бобожонов, Иқбол Маликжонов - Тимур Усмонов


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар