UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  0 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  72 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  14 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  0 19:23"Реал"га Родри керак  6 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  7 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  6 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  9 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  16 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  3 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8

Назорат учрашуви. “Оқ-тепа” - "Гулистон" 1:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Оқ-тепа” - "Гулистон" 1:2

Бугун “Оқ-тепа” “Гулистон”га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
"Оқ-тепа” стадионида кечган баҳсда омад меҳмонларга кулиб боқди. Ҳисоб вакилларимиз томонидан очилди. 27-дақиқада Зокир Мирзааҳмедовнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг ҳужумчи Хуршид Йўлдошев дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди ва бундан унумли фойдаланди. Аммо орадан уч дақиқа ўтиб марказий ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан Никита Свиридов фойдаланиб қолди.

Иккинчи бўлимда иккала жамоа бош мураббий бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Табиийки, бу ўйиннинг боришига ўз таъсирини ўтказди. “Гулистон” сафида майдонга тушган тажрибали ўйинчилар сўнгги дақиқаларда учрашув тақдирини ҳал қилишди. Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни Рустам Қодиров гол билан якунлади. Шу тариқа кетма-кет учинчи назорат ўйинида мағлубиятга учрадик. Эслатиб ўтамиз, “Оқ-тепа” эртага “Қўқон-1912” билан куч синашади. Беллашув 11:00да “Оқ-тепа” стадионида старт олади.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “ГУЛИСТОН” – 1:2 (1:1)
14 март. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам
: Шерзод Қосимов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев (Асилбек Омонов, 46), Нодир Тешабоев (Саид Топилов, 46), Абдумавлон Турсунов (Нодир Саъдуллаев, 46), Дониёр Усмонов (Темур Турдиев, 46), Алишер Орифжонов (Шоҳруҳ Пирназаров, 67), Собир Усмонхўжаев (Зафар Қорақулов, 46), Сергей Рекун, Зокир Мирзааҳмедов (Умид Зайниддинов, 46), Хуршид Йўлдошев Набижонович (Фарҳод Мирааҳматов, 46), Алишер Шоғуломов (Никита Павленко, 46), Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Маъруф Аҳмаджонов, 46).
“Гулистон”: Илҳом Жуманов, Никита Свиридов, Муҳаммад Файзуллаев, Дилшод Шукуров, Фаррух Зикрияев, Суҳроб Саримсоқов, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Бобурмирзо Усмонов, Алишер Хотамов, Азамат Абдуллаев, Шароф Айтбоев.
Захирадан тушганлар: Акбар Саттаев, Рустам Қодиров, Владислав Пурак.
Голлар: Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 27 – 1:0. Никита Свиридов, 30 – 1:1. Рустам Қодиров, 85 – 1:2.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика