Назорат учрашуви. "Насаф" - "Навбаҳор" 2:1

Narzulla Saydullayev
11 июн 2021, 20:52
Бугун "аждарлар" Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан куч синашди.

Учрашув Тошкентдаги "Тўқимачи" стадионида бўлиб ўтди. Назорат учрашувида "Насаф" 2:1 ҳисобида зафар қучди.

"Аждарлар" ҳар иккала голни ҳам биринчи бўлимда киритишди. 19-дақиқада Жўрабек Манноновнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Ғолиб Ғайбуллаев боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, 28-дақиқада Дилшод Саитовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Шоҳмалик Комилов наманганликлар дарвозасига жойлаб қўйди. Наманганликларнинг ягона жавоб голига 62-дақиқада Славиша Стоянович муаллифлик қилди.

Назорат учрашуви.
"Насаф" - "Навбаҳор"
Тошкент шаҳри. "Тўқимачи" стадиони.
11.06.2021. 18:00

Голлар
: Ғолиб Ғайбуллаев 19', Шоҳмалик Комилов 28', - Славиша Стоянович 62'.

"Насаф": 13. Aзамат Сойибов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 15. Жўрабек Маннонов, 19. Ҳусайн Норчаев (3. Жафар Каримов 80'), 20. Суҳроб Нуриллоев (55. Шаҳзод Aкрамов 60'), 22 Aкмал Мозговой (70. Aбубакр-Ризо Турдиалиев 46'), 28. Сардор Саъдуллаев (71. Жасур Жумаев 75'), 34. Шерзод Насруллаев, 50. Шоҳмалик Комилов (88. Марко Станоевич 46'), 41. Укеме Уильямс (6. Муродбек Раҳматов 40').

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›