UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  29 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Гурник” “(Польша) 1:0 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Насаф” – “Гурник” “(Польша) 1:0

Анталиядаги иккинчи назорат учрашувида “Насаф” футболчилари ғалабага эришишди.
Польшанинг байроқдор жамоасига қарши кечган учрашувда “Насаф” сардори Артур Геворкян томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида жамоамизнинг ўнг қанотдан бошланган ҳужуми самарали якунланди. Рақиб ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Геворкян жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олди ва кучли зарбаси билан тўпни якин бурчакка йўллаб ҳисобни очди- 1:0. Ушбу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармай қолди ва қаршиликлар йиғин давомида илк ғалабани қўлга киритишди.

Ўртоқлик ўйини.
28.01.2015.
Туркия, Анталия.

"Насаф" (Ўзбекистон, Қарши) - "Гурник" (Забже, Польша) 1:0

Гол: Артур Геворкян (67)

"Насаф": Ўткир Юсупов, Алишер Юсупов, Шерзод Аъзамов, Ҳамза Каримов, Шароф Муҳиддинов, Сергей Шаповал, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян, Шоҳруҳ Гадоев, Илҳом Шомуродов, Олександр Каблаш.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Илҳом Юнусов, Баҳром Абдураҳимов, Мақсуд Каримов, Акрам Баҳриддинов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фарруҳ Сайфиев, Худойберди Ҳолиқов.













Суратлар муаллифи: Азиз Нурий
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика