UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  1 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  1 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  4 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  4 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  18 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0

Назорат ўйини. "Қизилқум" “Борац”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Назорат ўйини. "Қизилқум" “Борац”ни мағлубиятга учратди

Теглар :  ҚизилқумБорац
Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга ҳозирлик кўраётган “Қизилқум” футболчилари 31 январь куни йиғин доирасидаги иккинчи назорат учрашувида Босния ва Герцоговинанинг “Борац” клуби билан куч синашди.

Рақиб “Борац” клуби салкам бир асрлик тарихга эга бўлиб, ўтган йили мамлакатининг юқори дивизонида 4-поғонани эгаллаган. 2010 йили Босния кубоги, 2011 йил жамоа мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Уч марта бронза медалларига эгалик қилган.

Беллашувнинг 63-дақиқасида "Қизилқум" томонидан уюштирилган ажойиб комбинация гол билан якунланди. Шерали Жўраев ўнг қанотда рақиб ҳимоячисини усталик билан алдаб ўтиб, тўпни жарима майдончасида қулай вазиятда турган грузиялик ҳужумчи Матэ Вацадзега узатди. Тажрибали легионер бу вазиятда рақиб посбонини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди- 1:0. 

Бу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди ва “Қизилқум”га Туркия йиғини давомидаги илк ғалабани тақдим этди.

Мазкур беллашувни "Қизилқум" қуйидаги таркибда ўтказди: Игнатий Нестеров, Эркин Байдуллаев, Муҳсин Убайдуллаев, Салим Мустафаев, Шерали Жўраев, Олег Толмасов, Беҳруз Саъдиллоев, Матэ Вацадзе,  Элгужа Григалашвили, Гиорги Кухианидзе, Ойбек Қиличев.

"Қизилқум" Туркия йиғини доирасида учинчи назорат учрашувини 2 февраль куни Украинанинг “Оболонь” клуби билан ўтказади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика