UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  0 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  30 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  34 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   20

Назорат баҳси. “Пирин” (Болгария) - “Нефтчи” (Ўзбекистон) 2:1 Янгиликлар

Назорат баҳси. “Пирин” (Болгария) - “Нефтчи” (Ўзбекистон) 2:1

Фарғона бош жамоасининг Туркиядаги йиғини режа асосида давом этмоқда.

7 февраль оқшомида “Нефтчи” жамоаси Болгариянинг “Пирин” клубига қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этди. Ўйин 2:1 натижасига кўра рақиб фойдасига якунлади. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, беллашув тенг курашлар остида ўтди. “Пирин” жамоаси янги мавсумга бўлган тайёргарлик жараёнини якунлаб бормоқда ва жамоа деярли мавсумга шай ҳолатда деб айтиш мумкин. Шу омилларни инобатга олганда, ўйинда болгарияликлар голли вазиятларнинг иккитасидан унумли фойдаланишга муваффақ бўлишди. Фарғоналиклар сафидан эса Никита Павленко бир марта Болгария жамоаси дарвозасини нишонга олди. 2:1. Умуман олганда 2 махалдан оғир юкламали машғулотларни давом эттираётган футболчиларимиз “Пирин”га қарши ўйин орқали ўзларида ёмон таассурот қолдиришмади. Беллашув давомида Шерзод Ҳакимов ҳамда Муҳсин Убайдуллаевлар кичик жароҳатларга дуч келишди.

“Нефтчи” ўйинда қуйидаги таркибда ҳаракатланди.

Асосий таркиб
: Ўткир Юсупов, Муҳсин Убайдуллаев, Ҳамза Каримов, Иброҳим Нўъмонов, Дилёр Ирматов, Жавоҳир Расулов, Музаффар Музаффаров, Абдужамол Исроилов, Аббос Махсталиев, Саид Абдужабборов, Шерзод Ҳакимов

Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Концевой, Ҳусниддин Ғофуров, Фурқат Ҳасанбоев, Умид Қодиров, Дамир Низанов, Дмитрий Комаровский, Никита Павленко, Абдураҳмон Абдулҳақов, Мўйдин Мамазулумов

“Нефтчи”нинг навбатдаги рақиби 9 февраль куни Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” жамоаси бўлади. Режадан яна бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўрин олган.


“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика