UZ

Сўнгги янгиликлар

02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  6 00:34Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди  4 23:59Мбаппе иситма туфайли "Реал" машғулотида қатнашмаяпти. Эртага "Ал-Ҳилол" билан ўйин  1 23:39Доннарумма FourFourTwo талқинига кўра дунёнинг энг яхши дарвозабони  3 23:04КЖЧ. Танташев бошқарган ўйинда "Боруссия Д" ва "Флуминенсе" дуранг қайд этишди  1 22:48Хвича Кварацхелия: "Менга Роналдунинг ўйини ёқади, лекин Месси бошқа сайёрадан"  9 22:23Тебас "Барселона" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга ҳали тайёр эмаслигини маълум қилди  4 21:48"Андижон" клубининг янги базаси ишга туширилди  9 21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  17 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  8 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  14 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  1 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  15

“Наврўз” – “Пахтакор-79” хотира турнири ғолиби Янгиликлар

“Наврўз” – “Пахтакор-79” хотира турнири ғолиби

Урганч олимпия захиралари коллежи ўйингоҳида 2001-2002 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” усталари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.
Бу мусобақа 1979 йили авиаҳалокатга учраб, ёруғ оламдан кўз юмган “Пахтакор” жамоаси аъзолари хотирасига бағишлаб Хоразм вилояти очиқ биринчилиги тарзида ўтказилди.  Мазкур турнирда воҳанинг ўн битта жамоаси қатнашди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшанбек Отажонов, урганчнинг “Умид ниҳоллари-2015” жамоаси бош мураббийи, футбол фахрийси Вали Султоновлар марҳум пахтакорчилар ҳақида ёш футболчиларга сўзлаб беришди. Шундан сўнг, “Пахтакор-79” жамоаси футболчиларига ҳурмат рамзи сифатида бир дақиқа сукут сақланди.

Икки кун давом этган биринчилик якунига кўра, Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Наврўз” жамоаси(мураббийлари Алишер Рўзметов, Акбар Одамов) мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Биринчиликнинг “Энг яхши ўйинчилари” номига Рўзмат Баҳромов(дарвозабон, БЎСМ-2), Азамат Қурёзов(ҳимоячи, Питнак шаҳри), Умид Султонов(ҳужумчи, “Наврўз”)лар сазовор бўлишди.

Турнирнинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоалар, мусобақанинг энг яхши ўйинчилари турнир ташкилотчилари – Хоразм вилояти футбол федерацияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Урганч шаҳар кенгаши, шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими, Ўзбекистон “Маҳалла” жамоат фонди шаҳар бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирланишди.
   
Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика