

- «Оқ-тепа» яхши жамоа, таркибида маҳоратли футболчилар бор. Аммо бугун бир мушт бўлиб ғалаба қозондик. Барча ғалаба учун тер тўкди. Меҳмонлар аъзоси қизил карточка олгани йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизга замин яратди. Жароҳат туфайли 4та ўйинда майдонга туша олмай, футболни соғиниб қолгандим. Захирадан майдонга тушиб, учта гол уришим жамоадошларимнинг ёрдами билан амалга ошди.



