Навоий вилояти 2-лигасига қуръа ташланди

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2020, 17:25
8 ноябрь куни футбол бўйича Навоий вилояти 2-лигасининг қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Мусобақада жами 8 жамоа (Қизилқум-1, Қизилқум-2, Қизилқум U-18, Жалойир ФК, Шуҳрат ФК, Навбахор, Хатирчи, Учқудуқ) иштирок этадиган бўлди. Жамоалар айланма тизимда бир давра кураш олиб боришади.

Ушбу мусобақа қуръа ташлаш маросими онлайн тарзда ютубдаги каналида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Қадрли дўстлар сиз бу йилги мавсум "Навоий вилояти 2-лигаси" мусобақасининг ҳар бир учрашувини футбол ассоциациясининг ютуб ижтимоий тармоғидаги каналида кузатиш имкониятига эга бўласиз.

Мусобақа тақвими билан қуйида танишишингиз мумкин.




Навоий вилояти футбол ассоциацияси матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia