UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Навоийда янги йил кўтаринки кайфиятда қаршиланмоқда Янгиликлар

Навоийда янги йил кўтаринки кайфиятда қаршиланмоқда

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лигасида ўз мавқеини сақлаб қолган «Қизилқум» жамоаси шарафига Навоий шаҳрида Янги йил байрами тантаналари уюштирилди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда футбол клуби бош муассиси — НКМК томонидан ташкил этилган тадбир «Навоийцемент» акциядорлик жамияти соғломлаштириш мажмуасида бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти, Сенатор Эркин Турдимов очиб берди ва тантана қатнашчиларини кириб келаётган Янги йил билан табриклади.

— Ўтган мавсум «Қизилқум» жамоаси аъзолари учун қанчалик машаққатли кечганлигини мухлислар яхши билишади, — деди Э. Турдимов. — Шунга қарамай, чемпионатнинг иккинчи давра учрашувларини муносиб ўтказган вилоятимиз бош жамоаси кучлилар қаторида ўз мавқеини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишди. 12-ўрин билан «Қизилқум»га баҳо бериб бўлмайди, албатта. Вилоятимизда футболчиларимизнинг миллий чемпионатда совриндорлар сафидан жой олишлари учун имкониятлар етарли. Ишонаманки, «Қизилқум» футболчилари вилоятимизнинг минглаб мухлислари ишончини оқлаб, янги мавсумда фақат ғалаба учун майдонга чиқадилар.

Шундан сўнг, футбол клуби бош муассиси — НКМК бош директори, Сенатор Қувондиқ Саноқулов тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлади.
 
—«Қизилқум» — мамлакатимизда ўз мавқеига эга жамоа, — деди Қ.Саноқулов. — Жамоамиз миллий чемпионатларимиз тарихида совриндорлар қаторидан жой олган юртимизнинг камсонли жамоалардан бири саналади. 2002 йилда футболчиларимизнинг бронза медали билан тақдирланганини мухлисларимиз ҳали эсдан чиқазганлари йўқ. Янги мавсумда ҳам «Қизилқум»нинг яна шундай ижобий натижаларни такрорлашлари учун барча шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз.

Табрикдан сўнг, вилоят ҳокимлиги ҳамда футбол клуби томонидан таъсис этилган махсус қимматбаҳо совғалар «Қизилқум» жамоаси мураббийлар штаби ва футболчиларига тантанали равишда топширилди.

Тадбирда сўз олган «Қизилқум» футбол клуби ижрочи директори Ҳамид Актамов жамоа аъзоларининг ўз мухлисларини хурсанд қилишлари учун бор куч-имкониятларини ишга солишга тайёр эканликларини алоҳида таъкидлади. Бундай эътибор ва ғамхўрликка жавобан футболчилар фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишларини билдириб ўтди.

Тантанага ташриф буюрган вилоятнинг таниқли хонанда ва созандалари оқшом файзига янада файз киритдилар. Куйлар куйларга, қўшиқлар қўшиқларга уланди. Бир сўз маънода навоийликлар байрамни чемпионлардек нишонладилар. Бу эса жамоани янги мавсумда фақат ижобий натижаларга илҳомлантиришига пойдевор яратишига умид билдириб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика