Навбатдаги пенальтини ким тепади? Сульшер саволга жавоб берди
24 авг 2019 22:59
Янгиликлар
Навбатдаги пенальтини ким тепади? Сульшер саволга жавоб берди
Кетма-кет икки турдирки "Манчестер Юнайтед" пенальтидан унумли фойдалана олмаяпти.
2-турда манкунианликлар ярим ҳимоячиси Поль Погба ўзи ишлаган пенальтисини ура олмади. Натижада "Юнайтед" сафарда муҳим очколарни йўқотганди. Бугун эса Маркус Рэшфорд 11 метрлик жаримадан унумли фойдалана олмади. Энди эса "қизил иблислар" мағлубиятга учради.
Ушбу ҳолат борасида журналистлар "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига савол беришди.
- Навбатдаги пенальтини ким тепади?
- Олдинги икки пенальтини тепганлар эмас, - дея жавоб берди Сульшер.
Қайд этиш керак, Луи ван Гал ҳамда Жозе Моуриньо даврида жамоа пенальтичиси Хуан Мата бўлган ва у аксар ҳолатларда бундан унумли фойдалана оларди. Аммо ҳозирда испаниялик футболчи асосий таркибнинг доимий аъзоси ҳисобланмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар