

Бабаян шогирдлари кеча Қозоғистонинг "Қизилжар" жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув 1:2 ҳисобида қўшниларимиз фойдасига ҳал бўлган. "Лочин"лар сафидаги ягона голга Азимжон Аҳмедов муаллифлик қилган. Энди "Навбаҳор" навбатдаги ўртоқлик учрашувини 17 январ куни ЖАР вакилли "Гэлакси"га қарши ўтказади.



