UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  61 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1

“Навбаҳор”нинг Наврўз тадбири Янгиликлар

“Навбаҳор”нинг Наврўз тадбири

21 март куни Наманган шаҳридаги “Орзу” тантаналар мажмуасида “Навбаҳор” футбол клубининг янгиланиш ва яшариш айёми бўлган Наврўз байрамига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.

Унда “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жамоа аъзолари, ОАВ ходимлари ва жамоанинг жонкуяр, фаол, фидойи ҳамда содиқ мухлислари иштирок этишди.
Тадбир давомида санъаткорлар ўзларининг дилрабо куй-қўшиқларини йиғилганларга тақдим этишди.

Байрам тантанасига кулгу ва сўз устаси Искандар Ҳамроқулов ташриф буюриб, севимли жамоамиз “Навбаҳор”га жорий мавсумда омад ёр бўлиши, чемпионлик унвонига сазовор бўлишини тилади ҳамда йиғилганларга ўзининг ичакузди ҳангомалари билан табассум ҳадя этди.

Кейин сўз навбати Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Муҳитдинович Холмирзаевга берилди. Баҳром Муҳитдинович ўз сўзида бу йил “Навбаҳор”нинг 40 йиллик юбилейи кенг миқёсда нишонланиши, шу муносабат билан клуб раҳбарияти томонидан жамоа логотипи ва эмблемасига ўзгартириш киритилиб, унда лочин қуши акс этганлиги, жамоанинг тақдимот ва Намангандаги жорий  мавсумнинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилганлиги, мазкур тадбирларнинг видеороликларидан мамлакатимизнинг барча футбол ишқибозлари баҳраманд бўлишгани, Намангандаги очилиш маросимига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, CAFA президенти Умид Маҳаммаджанович Аҳмаджонов ташриф буюрганлиги, Умид Маҳаммаджанович Суперлига 3-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита стадионда кузатиб, наманганлик мухлисларнинг ўз жамоаларини  қойилмақом тарзда қўллаб-қувватлаганликларига қойил қолиб, уларни эътироф этганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, “Навбаҳор”ни 1996 йили чемпион бўлишида муносиб ҳиссаларини қўшган бир қатор марҳум инсонлар, жумладан, жамоани ўша йили олтин медални қўлга киритишида муносиб ҳиссасини қўшган, кўп йиллар давомида клуб вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган Ҳакимжон Ҳошимов, кўп йиллар мобайнида “Навбаҳор” сафида тўп сурган, жамоанинг  1996 йилги чемпионлик унвонини қўлга киритишида муносиб ҳиссасини қўшган ярим ҳимоячи Тоҳир Мадраҳимов, кўп йиллар давомида “Навбаҳор” мухлислари раиси бўлиб ишлаган Обидхон Мамасиддиқов, жамоанинг фидойи мухлисларидан Маҳмуджон ака  Абдураҳмоновлар ёдга олиниб, уларнинг оила аъзоларига ташаккурномалар тақдим этилди.

Бундан ташқари, “Навбаҳор” мураббийи Дурбек Умаралиев, жамоа футболчилари – Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Аюбхон Нўъмонов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Азизбек Турғунбоев, шунингдек, “Навбаҳор”нинг собиқ футболчилари  - Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев, Санжар Асқаралиев, кўп йиллар давомида “Навбаҳор” жамоасида футболчи ва мураббий сифатида фаолият юритган, “Навбаҳор” рекордчиси ҳамда жамоа афсонаси Усмон Асқаралиевларга ҳам ташаккурномалар берилди. Алишер Маҳмудов ва Ғайрат Жўраевга мухлисларнинг махсус совғаси – чопон кийгизилди.

Шунингдек, Наманган вилояти спортини юксалишида муносиб ҳисса қўшган дзюдочи Аюбхон Камолов, мазкур тадбирни уюштиришда бош – қош бўлиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишган “Навбаҳор”нинг фидойи ва жонкуяр мухлислари Мухтор Юсуфбаев ва Мубашшер Домлажоновга ҳам ташаккурномалар топширилди. Азизбек Турғунбоев Ўзбекистон олимпия терма жамоасига жалб этилганлиги боис, унинг ташаккурномаси бериб қўйиш учун жамоа сардори Дилшод Жабборовга, Санжар Асқаралиевники эса отаси Усмон Асқаралиевга тақдим этилди.    

Ташаккурномаларни эгаларига “Навбаҳор”нинг кўп йиллик мухлиси Абдулло Аҳмедов топширди.  

Шундан сўнг, “Навбаҳор” футболчилари санъаткор Раҳматилло Нўъмонов ижросидаги “Навбаҳор” қўшиғига рақс тушишди. Наманганлик яна бир ҳофиз, “Навбаҳор”нинг ашаддий ишқибози Шавкат Қаюмов (Шавкат Жайрон) ҳам ўзининг севимли жамоамизга бағишланган қўшиғини тадбир иштирокчиларига куйлаб берди.

Тантанали кеча сўнггида ҳофиз Рамзиддин Абдураҳмонов ўзининг дилрабо куй-қўшиқларини йиғилганларга тақдим этди ва мухлислар унга рақс тушишди.        

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика