UZ

Сўнгги янгиликлар

09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  6 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0

«Навбаҳор»ни давралар оралиғида кимлар тарк этиши мумкин? Янгиликлар

«Навбаҳор»ни давралар оралиғида кимлар тарк этиши мумкин?

Олий лигада биринчи давра ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда.
Ортда қолган 11 тур якунларига кўра «Навбаҳор» мусобақа жадвалида 14 жамоа ичида тўққизинчи бўлиб турибди. Қайд этилган натижаларни клуб имконияти билан қиёслаганда қониқарли деб айтса бўлади. Ашурматовдан ўзга мураббий бўлганда ҳозирги натижалар қўлга киритилишига ишониш қийин бўларди.

Бахтиёр Ашурматов футболчиларни раҳбариятниинг амалга оширолмаётган ваъдалари билан овунтириб келмоқда. Футболчилар ҳам оғир шароитда бўлса ҳам майдонда бор кучлари билан тўп тепишмоқда. Албатта, ҳар нарсанинг охири бўлганидек, кун келиб футболчи ва мураббийларнинг сабр косаси тўлади. Аҳвол шу зайлда кетишини исташмайди.

«Навбаҳор»нинг ҳозирги аҳволи ўтган мавсумдаги «Гулистон»ни эслатмаяптими? Сирдарё жамоаси ҳам мавсумни «Навбаҳор» сингари юқори нотада бошлаб, аста қуйига шўнғиганди. Ҳозирги танглик жамоани биринчи лига томон етаклаши ҳаммага маълум. Шундай экан, зудлик билан олдинда турган ҳар қандай муаммони бартараф этиш лозим.

Узунқулоқ гапларга қараганда, давралар оралиғида жамоани Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов, Шукурали Пўлатов ва бошқа футболчилар тарк этармиш. Айтиш жоизки, бу уч футболчини « Навбаҳор»да узоқ қололмаслиги аввалдан маълум эди. Пўлатов «Бунёдкор»га қайтса, Ёқубов ва Саидовларни Фарғонага қайтиш эҳтимоли юқори. Бу ҳозирча тасдиқланмаган маълумот холос.

Тарк этувчилар сони яна кўпайиши мумкин. Буни олдини олиш учун эса берилган ваъдалар амалда ўз исботини топиши лозим. Эсингизда бўлса, олдинлари мухлислар билан учрашувларда клуб раҳбарияти янги ўйингоҳ битса биз бошқа «Навбаҳор»ни кўришимизни кўп марта таъкидлашарди. Мана, шукрки ўйингоҳимиз битди. Аммо юқоридаги сўзлар ўз исботини афсуски топмаяпти.

Яна ва яна умид қиламизки, клубдаги вазият ижобий томонга ўзгаради ва жамоамиз биз кутган ўйинларни намойиш этади!


Улуғбек.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика