Мавсум арафасида "Навбаҳор" билан шартнома тузган Абдуазиз Султанов ва Рўзимбой Аҳмедов иккинчи даврани бошқа жамоаларда ўтказишади. Султанов биринчи даврада асосан захирада қолиб кетган бўлса, Аҳмедов жароҳат туфайли жамоага деярли ёрдам бера олмади.
Давралар оралиғида "Навбаҳор"ни тарк этган барча футболчиларнинг кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Бир қатор футболчилар жамоа билан хайрлашишгач ҳужум чизиғида муносиб тарзда тўп сура оладиган Неманья Йованович қолди. Бош мураббий Илҳом Мўминжонов легионеримизга муносиб шерик қидираётганини билдириш лозим. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда. Мураббий янги футболчилар билан келишув амалга ошгач таркибга қўшиладиганлар номини ошкор қилади.

Расмий хабар: “Навбаҳор”ни ўз ихтиёри билан етти нафар футболчи тарк этди