UZ

Сўнгги янгиликлар

16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  0 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  2 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6

“Навбаҳор”да икки нафар россиялик футболчи кўрикдан ўтади Янгиликлар

“Навбаҳор”да икки нафар россиялик футболчи кўрикдан ўтади

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ихтиёрига бугун кечки пайт икки нафар хорижлик футболчилар қўшилишди.

Булар – россиялик Максим Вотинов ва Константин Морозов.

Максим Вотинов 1988 йил, 29 августда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Футболчилик фаолияти давомида Финляндиянинг “Куусанкоски” (2008 йил), МюПА (2009-2011 йиллар), “Миккелин” (2009 йил), Россиянинг “Балтика” (2012 – 2014 йиллар), “Арсенал” (2014 йил), “Тосно” (2015 йил), “Сибирь” (2016 – 2017 йиллар), “Ротор” (2017-2018 йиллар), Словакиянинг “Земплин” (2016 йил) жамоаларида ўйнаган.

Ўтган мавсумни эса Латвиянинг “Елгава” клубида ўтказган.


Константин Морозов эса 1992 йилнинг 13 майида Россиянинг Тверь вилоятида таваллуд топган. Амплуаси – ҳимоячи.

Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Химки” (2009 йил, 2011-2012 йиллар), “Рубин-2” (2010 йил), “Жемчужина – Сочи” (2011 йил), “Биолог - Новокубанск” (2012 – 2013 йиллар), “Квазар” (2014 йил), “Армавир” (2015-2016 йиллар), “Енисей” (2016 йил), “Сочи” (2017 йил), “Арарат” (Москва, 2017 йил), Арманистоннинг “Улисс” (2014-2015 йиллар) жамоаларида тўп сурган.

2018 йилдан буён Арманистоннинг “Алашкерт” клубида ўйнамоқда.

Мазкур легионерлар жамоамизнинг машғулотларига эртадан қўшилишади. Улар “Навбаҳор” мураббийларида яхши таассурот қолдиришса, клуб билан шартнома имзолашади.




“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика